Бугун Англия кубоги ярим финал босқичининг иккинчи ўйини бўлиб ўтди. Премьер-лига вакили "Халл Сити" қуйи дивизион клуби — "Шеффилд Юнайтед" билан баҳс олиб борди. Голларга бой бўлган ўйинда юқори дивизион вакили 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа Англия кубоги финалида "Арсенал" ва "Халл Сити" жамоалари тўқнаш келадилар. Бу ўйин 17 май куни бўлиб ўтади.
Англия кубоги, ярим финал
"Халл Сити" - "Шеффилд Юнайтед" - 5:3 (1:2)
Голлар: Бакстер, 19 (0:1). Сагбо, 42 (1:1). Скугэлл, 44 (1:2). Фрайатт, 49 (2:2). Хаддлстоун, 54 (3:2). Куинн, 67 (4:2). Мерфи, 90 (4:3). Мейлер, 90+3 (5:3).