Ўзбекистон Биринчилигининг 4-тур учрашувида “Косонсой”ни қабул қилган «Оқ-тепа» аламли мағлубиятга учради.
Ўтган турда “Хотира-79” жамоаси иродали тарзда мағлуб этилган эди. Бу сафар “Оқ-тепа” худди шу тарзда ютқазди. Мезбонлар сўнгги 10 дақиқада ғалабани қўлдан чиқаришди. Ҳисоб 75-дақиқага келибгина очилди. Рақиб дарвозаси томон берилган кетма-кет зарбалардан сўнг «Оқ-тепа» ўз ниятларига етди. Сергей Рекун чап қанотда 25 метрлардан дарвоза томон кучли зарба йўллаб, Аълохоновнинг узоқ бурчагини нишонга олди – 1:0.
Голдан сўнг бироз хотиржамликка берилган майдон эгалари 85-дақиқада учрашувни майдон марказидан бошлашга мажбур бўлишди. Ўнг қанотдан уюштирилган ҳужумни Дилшод Назиров гол билан якунланди. Қолган дақиқаларда тинмай ҳужум уюштирган «Оқ-тепа», қарши ҳужумда яна жазоланди. Ҳакам томонида қўшиб берилган дақиқаларда меҳмонлар дарвозаси томон жарима тўпи белгиланди. Хуршид Йўлдошевнинг зарбасини Аълохонов қўлдан чиқариб юборди. Дарвозабондан қайтган тўпга Нодир Саъдуллаев бироз кечикди. Шу жойнинг ўзидан қарши ҳужумга ўтган меҳмонлар ҳимоячилардан қочиб кетмшди. Асилбек Омонов жарима майдони ташқарисида рақибнинг уч ўйинчисини кутиб олди, аммо хавфни бартараф қилишга улгургани йўқ. Оқибатда Сардор Сотиволдиев осонлик билан дарвозани ишғол қилди – 1:2. Шу тариқа «Оқ-тепа» мавсумдаги иккинчи мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди.
Ўзбекистон Биринчилиги. 4-тур
“ОҚ-ТЕПА” – “КОСОНСОЙ” – 1:2 (0:0)
14 апрель. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони.
Бош ҳакам: Нодир Болтаев (Навоий).
Қанот ҳакамлари: Фаррух Йўлдошев (Тошкент). Акобирхўжа Шукуруллаев (Тошкент).
Захирадаги ҳакам: Шерзод Қосимов (Тошкент).
Назоратчи: Шамил Жумаев (Шаҳрисабз).
“Оқ-тепа”: Асилбек Омонов, Саиджон Топилов, Дониёр Усмонов, Нодир Саъдуллаев, Никита Свиридов (Нодир Тешабоев, 65), Сергей Прохоров, Хуршид Йўлдошев Набижонович, Зокир Мирзааҳмедов (Зафар Қорақулов, 75), Сергей Рекун, Алишер Шоғуломов, Хуршид Йўлдошев Хуррамович (Маъруф Аҳмаджонов, 46).
“Косонсой”: Убайдулло Аълохонов, Азамат Шарипов, Илҳом Теляков, Азизбек Маткаримов, Элёр Мамасолиев (Азамат Қутбитдинов, 73), Сардорбек Асқаров, Дилшод Назиров, Давронбек Исоқов, Бобуржон Мамажонов (Равшан Мирзаев, 80), Анвар Абдуқодиров (Нодир Адамхонов, 90+3), Сардорбек Сотиволдиев.
Голлар: Сергей Рекун, 75 – 1:0. Дилшод Назиров, 85 – 1:1. Сардор Сотиволдиев, 90+2 – 1:1.
Огоҳлантиришлар: Хуршид Йўлдошев Набижонович, 45+1. Убайдулло Аълохонов, 88.