Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Жаҳонгир Усмонов: «Терма жамоа олдига қўйилган асосий вазифа - чемпионлик»

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг бошланажак Осиё Чемпионатидаги иштирокига бағишланган матбуот анжуманида иштирок этган Ўзбекистон Футзал Уюшмаси вице-президенти Жаҳонгир Усмонов, терма жамоа ҳамон Осиё Чемпионати ғолиблиги учун курашишини таъкидлаб ўтди.

  «Терма жамоамиз бунгача уч маротаба Осиё Чемпионатида иккинчи ўринни қўлга киритган. Табиийки, эндиги вазифа Қитъа чемпионатида ғолибликни қўлга киритиш. Ўзбекистон терма жамоаси ҳар бир қитъа чемпионати олдидан ўз олдига ғолибликни қўлга киритиш вазифасини қўяди. Албатта, бунинг учун қитъанинг энг кучли терма жамоаларига қарши тўп суриш ва уларни мағлуб этиш лозим. Ўйлайманки, қачондир албатта бунинг уддасидан чиқамиз», - дейди Жаҳонгир Усмонов.   Уюшма вице-президенти терма жамоанинг ҳозирги бош мураббийини етарлича тажрибага эга мураббий эканлигини таъкидлади.   «Терма жамоамизда бунгача мураббийлик қилган ҳорижлик мураббийлар – Сержио Сапо ҳамда Хосе Мария Мендеслар терма жамоамиз ўйинига озми кўпми ижобий таъсир кўрсатишган. Уларнинг қўл остида терма жамоамиз яхши ўйинлар кўрсатган. Айтишим мумкин, термамизнинг хозирги мураббийи ҳорижлик мураббийлар қўл остида ҳам ёрдамчи мураббий, ҳам ўйинчи сифатида катта тажриба тўплаган. Таъкидлаш керак, испаниялик мураббий Хосе Мария Мендес билан ҳозиргача алоқадамиз. Тажрибали мураббий ҳозиргача ўзининг қимматли маслахатлари билан ўртоқлашиб туради. Интернет орқали терма жамоа мураббийлар штабига керакли маслаҳат ва янгиликларни тақдим этиб турибди. Ўйлайманки, бу нарса албатта ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади. Баҳодир Аҳмедов қўл остида терма жамоа ижобий натижалар кўрсатишига ишонаман», - дейди Усмонов.   Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон терма жамоаси 23 апрель куни Хитойга жўнаб кетади ва Осиё Чемпионатига ўша ерда тайёргарлик кўради. Усмонов Хитойда терма жамоа иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида айтиб ўтди.   «Хитой иқлим шароити ва бошқа жиҳатларда Вьетнамга анча яқин бўлгани учун айнан Хитой вариантида тўхтадик. Хитойга 23 апрел куни жўнаб кетамиз ва у ерда Хитой терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиш режалаштирилган. Эрон билан Тошкентдаги ўйинлардан сўнг терма жамоа таркиби аниқланади. Юқорида таъкидлаганимдек, Осиё Чемпионатида муносиб иштирок этишни мақсад қилганмиз. Бунинг учун тайёргарликни ҳам шунга яраша олиб бормоқдамиз», - дейди Жаҳонгир Усмонов.  *** Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов терма жамоа ўйинчилари Осиё Чемпионатига ҳар жабҳада тайёр эканини матбуот анжуманида таъкидлади.   «Ўйинчиларнинг айни дамдаги функционал ва жисмоний тайёргарлигидан кўнглим тўқ. Терма жамоа аъзолари 30 апрель куни старт оладиган Осиё Чемпионатига ҳар жиҳатдан тайёр. Вьетнамдаги мусобақада муносиб иштирок этишни мақсад қилганмиз. Тайёргарликни ҳам шунга яраша олиб борилмоқда. Бу борада терма жамоага барча шароитлар яратилган. Ўйинчиларнинг кайфияти яхши», - дейди терма жамоа бош мураббийи.   Терма жамоа бош мураббийи шунингдек, Осиё Чемпионатида иштирок этадиган таркиб деярли 90 фоизга аниқланганини айтиб ўтди.   «Асосий таркибнинг икки нафар ўйинчиси - Нодир Элибоев ҳамда Дилшод Ирсалиевлар жароҳатлари боис Осиё Чемпионати баҳсларини ўтказиб юборадилар. Бу икки нафар ўйинчининг ўрнини тўлдириш учун терма жамоамизда муносиб номзодлар етарли. Тошкентда  Эрон терма жамоасига қарши бўладиган икки ўйиндан сўнг таркибни аниқлаймиз. Айни дамда бир қатор ёш футболчиларни ҳам Эронга қарши ўйинларда синовдан ўтказишни мақсад қилганмиз», - деди Баҳодир Аҳмедов.   Матбуот анжуманида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси сардори Шуҳрат Тожибоев терма жамоа аъзолари Осиё Чемпионатида муносиб иштирок этиши учун қўлдан келганча ҳаракат қилишларини айтиб ўтди.   «Таркибимизнинг икки нафар асосий ўйинчиси Вьетнамдаги баҳсларда бизга ёрдам бера олмайди. Аммо, ҳозирда биз билан шуғулланаётган ёш футболчилар уларнинг ўрнини тўлдира олишади деб ўйлайман. Осиё Чемпионатида муносиб иштирок этишимизга ишонаман. Барча ўйинчиларнинг кайфияти яхши. Тайёргарлик аъло даражада кетмоқда», - дейди терма жамоа сардори.   Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 30 апрель куни Вьетнамда старт оладиган Осиё Чемпионати финал босқичи «D» гуруҳида Япония, Қирғизистон ҳамда Жанубий Корея терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. 
Манба: intersport.uz
Киритилди: 13:22, 17.04.2014.
Ўқилди: 4349 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.