Киевнинг "Динамо" клуби президенти Игорь Суркиснинг қарорига кўра, Сергей Ребров мавсум охиригача бош мураббий вазифасини бажарувчи бўлиб ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 16 апрель куни бош мураббий Олег Блохин истеъфога чиқарилган эди. Клуб бу мураббий билан икки мавсумдан буён чемпионлик учун кураша олмаяпти.
Истеъфога, шунингдек, жамоанинг "Шахтёр" клубига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганлиги ҳам туртки бўлди.