Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Футзал: Ўзбекистон илк учрашувда Эронга мағлуб бўлди

Баҳо:
+ | -

19 апрель, шанба куни Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида футзал бўйича Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўзаро ўртоқлик учрашувини ўтказишди.

Футзал бўйича Осиё Чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Эрон терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиши ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Бугун иккала терма жамоа пойтахтдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида ўзаро илк учрашувда майдонга тушишди.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси илк ўйинда қитъанинг энг кучли терма жамоаларидан бири, кўп карра Осиё чемпиони - Эрон терма жамоасига 1:6 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўзбекистон терма жамоаси сафидаги ягона голга Фарҳод Абдумавлонов муаллифлик қилди.

Мазкур терма жамоалар ўртасидаги иккинчи ўйин, 20 апрель, якшанба куни бўлиб ўтади. Ўйин «Ўзбекистон» спорт мажмуасида соат 12:00да бошланади.

Футзал. Ўртоқлик учрашуви.
Тошкент. «Ўзбекистон» спорт мажмуаси.
Ўзбекистон - Эрон 1:6
Голлар: Фарҳод Абдумавлонов 39 - Муҳаммад Шажари 16, Фарҳод Фахим 18, Мехсам Хаям 24, Алиризо Вафоий 36, Вохид Шафиеи 25, 36,

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 15:02, 19.04.2014.
Ўқилди: 4351 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6315]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3534]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3190]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [2990]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [2944]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2153]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2144]

«Барселона» Ромерони сотиб олмоқчи, бироқ трансфернинг фақат битта кутилмаган шарти бор [1836]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1496]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик