Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор - Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

«Оқ-тепа» «Машъал»ни Кубокдан чиқариб юборди

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон Кубоги баҳсларининг 1/16 финал учрашувлари якунланди. "Оқ-тепа" ушбу босқичда олий лига вакили “Машъал”ни қабул қилди. Жуда қизиқарли беллашувда ғалаба Биринчи лига вакили томонида бўлди.

Иккала жамоа аъзоларида ҳам дарвозаларни ишғол қилиш учун бир қатор имкониятлар юзага келди. Хусусан, тошкентликлардан Никита Павленко, Алишер Шоғуломов, Маъруф Аҳмаджонов биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳисобни очиши мумкин эди, аммо якунловчи зарбаларни йўллашда футболчиларимизга совуққонлик етишмади.

Беллашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Жамоалар қўшимча 30 дақиқада орани очиқ қилишди. Учинчи бўлимнинг 8-дақиқасида қарши ҳужумга ўтган "Оқ-тепа" ҳисобни очди. Маъруф Аҳмаджонов чиройли зарба билан Ботир Носиров дарвозасини ишғол қилди – 1:0.

Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади. Ваҳоланки, бир вазиятда Нодир Тешабоев бўш қолган дарвозани нишонга олиб, ўйин тақдирини ҳал қилиш имкониятига эга бўлганди, бироқ ҳимоячи бошқача қарорга келди. Бу қарор рақибнинг фойдасига хизмат қилди.

Айтиш керак, учрашув бироз асабий кўриниш олди. Натижада бош ҳакам кўплаб ўйинчиларга сариқ карточка кўрсатиш билан бир қаторда уч нафар футболчини майдондан четлатди. Яна бир футболчи беллашувдан сўнг қизил карточка олди.

Мусобақанинг 1/8 финалида Биринчи лиганинг икки вакили — "Оқ-тепа" ва “Хотира-79” ўзаро тўқнаш келишади. ПФЛ қарорига кўра, ўйинлар 11-12 – 17-18 май кунлари бўлиб ўтади. Дастлабки учрашув Уйчи шаҳрида ўтказилади. Демак, чорак финалда Биринчи лига жамоаси албатта бўлади.

Ўзбекистон Кубоги. 1/16 финал
“ОҚ-ТЕПА” – “МАШЪАЛ” - 1:0 (0:0)
20 апрель. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони. 865 томошабин.
Ҳакамлар: Дмитрий Пислегин, Файзулло Ҳасанов, Расул Фозилов, Дониёр Досанов.
Назоратчи: Ғайрат Каримов (Тошкент).
“Оқ-тепа”: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Дониёр Усмонов, Темур Турдиев, Нодирбек Тешабоев, Алишер Шоғуломов, Никита Павленко, Хуршид Йўлдошев Набижонович, Зафаржон Қорақулов, Маъруф Аҳмаджонов (Сергей Рекун, 105), Зокир Мирзааҳмедов, Сергей Прохоров (Никита Свиридов, 91).
“Машъал”: Ботир Носиров, Дилявер Ваниев, Қаҳрамон Баҳодиров, Жаҳонгир Абдумўминов, Аббос Омонов (Андрей Деркач, 103), Шерзод Файзиев, Саламат Қуттибоев, Зафар Тўраев (Баҳодир Муртазоев, 75), Аббос Шодмонов (Жамшид Ҳасанов, 68), Элдор Шомуродов, Мўйдин Мамазулумов.
Гол: Маъруф Аҳмаджонов, 97 – 1:0.
Огоҳлантиришлар: Элдор Шомуродов, 31. Зафаржон Қорақулов, 36. Маъруф Аҳмаджонов, 55. Дилявер Ваниев, 76. Жаҳонгир Абдумўминов, 77. Жамшид Ҳасанов, 95. Алишер Шоғуломов, 98. Сергей Рекун, 110.
Четлатишлар: Дилявер Ваниев, 98. Алишер Шоғуломов, 108. Қаҳрамон Баҳодиров, 110. Жаҳонгир Абдумўминов (учрашувдан сўнг).

Манба: www.oq-tepa.uz
Киритилди: 20:14, 20.04.2014.
Ўқилди: 3844 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.