Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Шахмат. ФИДЕ Гран Присида бугун сўнгги тур

Баҳо:
+ | -

Россиянинг Ханти-Мансийск шаҳрида шахмат бўйича хотин-қизлар ўртасида ўтказилаётган ФИДЕ Гран-Присининг тўртинчи босқичида бугун сўнгги 11-тур баҳслари ўтказилади.

Дунёнинг 12 нафар етакчи шахмат усталари иштирокида ўтаётган ФИДЕ Гран-Присининг тўртинчи босқичда хитойлик Хоу Ифань 10-турда словениялик Анна Музичук билан дуранг натижани қайд этди ва очколари сонини 8 тага етказган ҳолда муддатдан аввал ғолибликка эришди.

Маълумки, мазкур нуфузли мусобақада ҳамюртимиз, халқаро гроссмейстер Нафиса Мўминова ҳам иштирок этмоқда. Иқтидорли шахматчимиз 10 имкониятдан 4 очко жамғариб, турнир жадвалида 9-ўринда боряпти.

Бугун ўтказиладиган 11-турда Нафиса Мўминова оқ доналарда болгариялик Антоанета Стефановага билан баҳс юритади.

Қуйида 11-тур жуфтликлари ва турнир жадвалида спортчилар эгаллагаб турган ўринлари берилган:

Нафиса Мўминова (Ўзбекистон) – Антоанета Стефанова (Болгария)
Хоу Ифань (Хитой) – Александра Костенюк (Россия)
Татьяна Косинцева (Россия) – Анна Музичук (Словения)
Тувшинтугс Батчимег (Мўғилистон) – Ольга Гиря (Россия)
Нана Дзагнидзе (Грузия) – Чжао Сюэ (Хитой)
Екатерина Лагно (Украина) – Анна Ушенина (Украина)

Турнир жадвали:

1. Хоу Ифань (Хитой) – 8 очко
2. Ольга Гиря (Россия) – 6,5 очко
3. Александра Костенюк (Россия) – 6 очко
4. Анна Музичук (Словения) – 5,5 очко
5. Нана Дзагнидзе (Грузия) – 5,5 очко
6. Екатерина Лагно (Украина) – 5 очко
7. Анна Ушенина (Украина) – 5 очко
8. Антоанета Стефанова (Болгария) – 4,5 очко
9. Нафиса Мўминова (Ўзбекистон) – 4 очко
10. Чжао Сюэ (Хитой) – 4 очко
11. Татьяна Косинцева (Россия) – 3 очко
12. Тувшинтугс Батчимег (Мўғилистон) – 3 очко

Сўнгги тур ўйинлари Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади. Мазкур партияларни мусобақанинг махсус сайти khantymansiysk2014.fide.com орқали тўғридан-тўғри кузатиш мумкин.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 10:57, 21.04.2014.
Ўқилди: 3279 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3889]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3412]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [2959]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [2923]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2778]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2766]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2432]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2401]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2340]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2098]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик