Ўзбекистон кубоги 1/16 финал босқичи доирасида бўлиб ўтган “Қўқон-1912”– “Нефтчи” ўйинида қўқонликлар пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозонишди ва кейинги босқичга йўл олишди. Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезмонлар бош мураббийи Элдор Сакаев иштирок этди.
"Ўйин тўғрисида гапирадиган бўлсам, ҳақиқатдан ҳам жангавор ва якка курашларга бой бўлди - дея гап бошлади Тоҳир Кападзе. “Нефтчи”ни ҳаммамиз яхши биламиз. Ҳаммамиз унинг ишқибозимиз. Унга доим омад тилаймиз. Бугун ҳар иккала жамоа ҳам фақат ғалаба учун майдонга чиққанди. Чунки, бу – Кубок ўйини. Унда қайсидир жамоа ютиши керак эди. Яратганга шукр, омад бугун биз томонда бўлди. Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Пенальтилар серияси бу – лоторея. Пенальтилар сериясида дарвозабонимизнинг биринчи зарбани маҳорат кўрсатиб қайтаргани ва кейинчалик бошқа йигитларимизнинг нуқтадан аниқ фойдалангани бу – якунда меҳнатимиз самараси бўлди. Ғалаба билан бутун Қўқон аҳлига хурсандчилик улашганимиздан жуда ҳам мамнунман. Бугун улар жон жаҳди билан бизни бутун ўйин давомида қўллаб-қувватлаб турди. Балки бунчалик мухлисларимиз бўлмаганида бунчалик ўйин ҳам бўлиши қийин эди. Албатта, томошабинларимизнинг ҳам ғалабага бўлган ҳиссалари катта бўлди”.