"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Дэвид Мойс бугун истеъфога чиқарииши мумкин.
Шундай бўлган тақдирда, 50 ёшли шотландиялик мутахассиснинг ўрнига жамоани вақтинчалик Райан Гиггз ўйновчи-мураббий сифатида бошқариб туради.
The Telegraph нашрининг хабар беришича, 40 ёшли уэльсликка клубнинг ёшлар жамоасини бошқариб келаётган собиқ ҳимоячи Никки Батт ёрдамчи этиб тайинланади.
Аввал хабар берилганидек, Мойес истеъфога чиқарилган тақдирда 4,5 миллион фунт миқдорида компенсация олади.