Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Ёшлар ўртасидаги қитъа чемпионатига 24 апрель куни қуръа ташланади

Баҳо:
+ | -

24 апрель, пайшанба куни Мьянма давлатида 19 ёшгача футболчилар ўртасида Осиё чемпоинатининг финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбир "Park Royal Grand" меҳмонхонасида ташкил этилади.

ОФК терма жамоаларни аввалги (БАА-2012) мусобақадаги иштирокига қараб, саватчаларга ажратиб чиқди. Ўзбекистон терма жамоаси 1-саватчадан жой эгаллади. Шунингдек, ушбу саватчада мезбон — Мьянма, аввалги қитъа чемпионатининг финалчилари — Жанубий Корея ва Ироқ ёшлари ҳам ўрин олишади. Ярим финалга чиққан яна бир жамоа — Австралия эса 2-саватчага ўтади. Боиси, австралияликлар финал остонасида Ироққа 0:2 ҳисобида ютқазишган бўлса, Аҳмаджон Мусаев шогирдлари Ж.Кореяга 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришган. Яъни, Австралиядан фарқли равишда, вакилларимиз 1та гол ура олишган.

Иккинчи саватчада, шунингдек, Япония, Эрон ва КХДР ҳам жой олишади. БАА-2012 чорак финалида Ўзбекистонга пенальтилар сериясида ютқазган (0:3) Сурия бу сафар саралашда ҳам иштирок этмади.

Учинчи саватчада БАА, Таиланд, Хитой ва Қатар жамоалари ўрин олишган бўлса, сўнгги саватчани Индонезия, Уммон, Вьетнам ва Яман ёшлари ташкил қилишади.

Мьянмадаги Осиё чемпионати 9-23 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Саралаш босқичида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига Алексей Евстафеев бош мураббийлик қилган бўлса, ҳал қилувчи баҳсларга жамоамизни Сергей Лушан бошлаб боради.

Ёшлар ўртасида Осиё чемпионати қуръаси саватчалари таркиби (Мьянма, 9-26 октябрь):
1-саватча: Мьянма, Жанубий Корея, Ироқ, Ўзбекистон
2-саватча: Австралия, Япония, Эрон, КХДР
3-саватча: БАА, Таиланд, Хитой, Қатар
4-саватча: Индонезия, Уммон, Вьетнам, Яман

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:25, 22.04.2014.
Ўқилди: 3486 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.