Кириш Регистрация
23/05 23:45 Кальяри 2-3 Фиорентина
24/05 23:45 Женоа - Болонья
25/05 00:00 Жирона - Гранада
25/05 17:00 Осасуна - Вильярреал
25/05 19:15 Реал Сосьедад - Атлетико
25/05 21:00 Ювентус - Монца
25/05 21:30 Альмерия - Кадис
25/05 21:30 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
25/05 23:45 Милан - Салернитана
26/05 00:00 Реал Мадрид - Бетис

«Сеонгнам» бош мураббийи истеъфога чиқди

Баҳо:
+3 | -

Бугун «Сеонгнам» бош мураббийи Парк Жонг Хван икки нафар футболчини савалаши билан боғлиқ воқеа матбуотда кескин танқидларга учраши ортидан ўз хоҳиши билан истеъфога чиқди.

Бош мураббий 16 апрель куни «Сеонгнам» Сонгюнгван университети жамоаси билан ўртоқлик учрашуви давом этаётган бир паллада ярим ҳимоячи Ким Сонг Жун ва янги футболчи Ким Нам Гонларни дўппослаган. Ушбу хабар матбуотга ёйилиши билан бош мураббий танқидлар остида қолди. Бу воқеага «Сеонгнам» расмий сайти: "Бош мураббий Парк Жонг Хван ва футболчилар ўртасида бўлган воқеани тасдиқлаймиз ва тез кунларда масалага ойдинлик киритамиз", деб хабар қолдириш билан чекланди.

Бу воқеадан уч кун ўтиб, «Сеонгнам» Кей-лига навбатдаги турида сафарда «Пусан»га қарши майдонга тушди ва клуб раҳбарияти қарори билан бош мураббий захира ўриндиғига қўйилмади. Шундай қилиб, 2013 йил декабрида «Сеонгнам» бошқарувини қўлига олган Парк Жонг Хван тўрт ой деганда исътеъфога чиқди. Бошқа томондан унинг қўл остида клуб натижалари ҳам яхши бўлмади. Сеонгнамликлар 9та ўйиндан кейин 9 очко билан 9-ўринни эгаллаб туришибди (12та жамоа орасида). Охирги марта 2006 йили "Тегу" ФКда фаолият юритган 76 ёшли Парк Жонг Хван 7 йиллик танаффусдан кейин мураббийликка қайтган эди.

Хабарингиз бор, «Сеонгнам»да Ўзбекистон терма жамоаси сардори Сервер Жепаров тўп суради. Сервер Жепаров Парк Жонг Хваннинг тинмай танқидларига учраётган, "ўйин услубимга мос тушмайди", деган важлар билан майдонга туширилмаётган ва бу кўпчиликнинг эътирозларига ҳам сабаб бўлаётганди. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз. Ушбу истеъфо Сервер Жепаровга "яшил чироқ" вазифасини бажарадими? Янги келадиган мураббий унга имкон берадими? Ўзбек футбол мухлислари бу саволларга тез кунларда жавоб топсалар ажабмас.

Отабeк Йўлдошeв
Жанубий Корeя, Сeул

Манба: www.stadion.uz.

Ушбу янгиликдан Твиттер орқали хабар топган Ўзбекистон терма жамоаси сардори Сервер Жепаров "Наҳотки?)))" деб муносабат билдирди. Шунингдек, Сервер мураббий ҳақиқатан ҳам мушт билан футболчиларнинг юзига урганини тасдиқлади.

Киритилди: 10:20, 22.04.2014.
Ўқилди: 7314 марта.
Фикрлар: 47 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.