Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо 1-1 Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи 4-0 Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

Енгил атлетика. Тожикистондан олтин ва кумуш билан

Баҳо:
+ | -

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида 19 апрель куни бешинчи анъанавий халқаро ярим марафон мусобақалари бўлиб ўтди. “Пойтахт куни” муносабати билан ташкил этилган баҳсларда ўзбекистонлик спортчилар  муваффақиятли иштирок этишди. Барча уч вакилимиз совринларга эга бўлди.

Аёллар ўртасидаги мусобақада марра чизиғини биринчи бўлиб термизлик Ситора Ҳамидова кесиб ўтди. У ярим марафон масофасини югуриб ўтиш учун 1 соат 16 дақиқа 33 сония сарфлади. Ёпиқ биноларда жаҳон чемпиони, очиқ ареналарда Европа вице-чемпиони бўлган россиялик Юлия Чиженкони вакиламиз 19 сонияга ортда қолдирди. Ўз навбатида, фарғоналик Марина Хмелевская учинчи ўринни эгаллаши учун 21 сония етмади.

Эркаклар ўртасидаги мусобақа киевлик Роман Романенконинг ғалабаси билан тугади. Украина пойтахтидан ташриф буюрган спортчининг натижаси 1 соат 6 дақиқа 12 сонияга тенг бўлди. Чемпиондан бор-йўғи олти сонияга ортда қолган бекободлик Андрей Петров кумуш медаль эгасига айланди. Юртдошимиз Россия ва Кения терма жамоаларининг кучли аъзоларини ортда қолдирди.

Мусобақа низомига кўра, дастлабки олти ўрин эгаларига пул мукофотлари берилиши кўзда тутилган эди. Жумладан, чемпионларга 3500 доллар, вице-чемпионларга 3000 доллар ва ҳоказо тартибда мукофот топширилди.

Омонбой Тўхтамирзаев

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:22, 22.04.2014.
Ўқилди: 3421 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик