Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо 1-1 Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи 0-0 Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 0-0 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес 2-1 Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм 0-0 Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон 0-0 Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

Назорат учрашуви: Ўзбекистон (U-19) - «Бунёдкор» (ёшлар) 4:1

Баҳо:
+ | -

Cергей Лушан бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 22 апрель куни ЖАР стадионида «Бунёдкор» клуби ёшларига қарши назорат ўйинини ўтказди.

1995 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 20 апрель куни Тошкентда ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Сергей Лушан бошқарувидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 30 апрель кунига қадар давом этадиган йиғин давомида, учта назорат учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган. Кеча, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси йиғин давомидаги ўзининг илк назорат ўйинида, Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ёшларига қарши майдонга тушди ва йирик – 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

ЖАР стадионида бўлиб ўтган учрашувнинг илк бўлимини 4:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган ёшлар терма жамоаси, иккинчи бўлимда бутунлай янгича таркиб билан ўйнади. Якунда «Бунёдкор» ёшлари битта жавоб тўпини киритишди ва ўйин 4:1 ҳисобида Сергей Лушан жамоаси ғалабаси билан якунланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-19) шу йилнинг октябрь ойида Мьянма давлатида бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги (U-19) Осиё чемпионати финал босқичида иштирок этади.

Назорат учрашуви.
22 апрель, Тошкент, ЖАР стадиони.
Ўзбекистон U-19 - "Бунёдкор" (ёшлар) 4:1
Голлар: Шомуродов 2та, Илёсов, Сидиров - Рихсибоев.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 12:26, 23.04.2014.
Ўқилди: 3684 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик