Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи якунига етиб, плей-оффда иштирок этадиган 16та жамоанинг номи аниқ бўлди. "В" гуруҳида 2-ўринни эгаллаган "Бунёдкор" 1/8 финалда Саудия Арабистоннинг "Ал-Ҳилол" жамоаси билан тўқнаш келади.
Саудияликлар "D" гуруҳида 9 очко билан 1-ўринни банд этди. Ар-Риёдликлар 2та ғалабани қўлга киритган бўлсалар, ўйинларнинг 3тасида дуранг қайд этилди. "Ал-Ҳилол" фақат бир марта — "Ас-Садд" майдонида мағлубиятни тан олди.
Дастлабки ўйин 7 май куни Тошкентда бўлиб ўтса, жавоб учрашуви 14 май куни Саудияда ўтказилади.
Плей-оффга Саудия Арабистони, Япония ва Жанубий Кореянинг 3тадан, БААнинг эса 2тадан клублари йўл олишди. Гуруҳ босқичида 4тадан клублари иштирок Эрон ва Қатардан эса 1тадан клуб нимчорак финалга чиқди.
ОЧЛ, Нимчорак финал жуфтликлари (6-7 ва 13-14 май)
"Ал-Иттиҳод" (Саудия Арабистони) - "Аш-Шабоб" (Саудия Арабистони)
"Ал-Жазира" (БАА) - "Ал-Айн" (БАА)
"Ас-Садд" (Қатар) - "Фулад" (Эрон)
"Бунёдкор" (Ўзбекистон) - "Ал-Ҳилол" (Саудия Арабистони)
"Чжонбук Моторс" (Ж.Корея) - "Поханг Стилерс" (Ж.Корея)
"Серезо Осака" (Япония) - "Гуанжоу Эвергранд" (Хитой)
"Кавасаки Фронтале" (Япония) - "Сеул" (Ж.Корея)
"Санфречче Хиросима" (Япония) - "Вестерн Сидней Вондерерс" (Австралия)