Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Пол Окон: «Ўзбекистон ёшлари биз учун мураккаб рақиб бўлади»

Баҳо:
+1 | -

24 апрель, пайшанба куни ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг финал босқичига қуръа ташланди. Қуръа натижаларига кўра Ўзбекистон терма жамоаси "В" гуруҳида Австралия, БАА ва Индонезия терма жамоалари баҳслашадиган бўлди. Австралия ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Пол Окон қуръа ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Қуръа осон гуруҳни тақдим қилди дея олмайман. Ўзбекистон сўнгги ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этган. Биз учун мураккаб рақиб бўлади. БАА эса сўнгги қитъа чемпионатига мезбонлик қилган бўлса, Индонезия ўтган йили бўлиб ўтгна АСЕАН чемпионатида ғолибликни қўлга киритди.

Қуръа натижасини биламиз. Ҳозирда ўзимизда ўтказиладиган ўқув-машғулот йиғинлари режасига эгамиз. Рақибларимиздан келиб чиқиб хориж йиғинларини ҳам тузиб чиқамиз. Мусобақа бошланадиган октябрь ойигача биз юқори формада бўламиз", - дейди Пол Окон.

Австралия ёшлар терма жамоамиз 26-30 апрель кунлари қисқа муддатли йиғин ўтказади ва маҳаллий клублардан бири билан ўртоқлик учрашувини ўтказади. Шундан сўнг "кенгурурулар" 5-18 май кунлари БААда йиғин ўтказиб, 4та ўртоқлик учрашувини ўтказишади. Улар 9 ва 11 май кунлари Уммон, 14 ва 16 май кунлари эса БАА ёшлари билан ўртоқлк ўйинларида майдонга тушишади.

Манба: www.theworldgame.sbs.com.au
Киритилди: 10:01, 26.04.2014.
Ўқилди: 4998 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.