Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Даврон Файзиев: "Бу мен учун охирги матбуот анжумани бўлса керак"

Баҳо:
+ | -

Олий лига 6-туридан ўрин олган "Навбаҳор"-"Сўғдиёна" учрашувидан сўнг (4:2) меҳмонлар устози Даврон Файзиев журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Даврон Файзиев, «Сўғдиёна» жамоаси бош мураббийи: "Бугун охирги марта матбуот анжуманига киришим бўлса керак. Чунки ҳар бир мураббийда ҳам чек-чегараси бўлади. Яқин кунлар ичида бир қарорга келишга аҳд қилдим. Қандай қарорга келишим эса сўзларимнинг ўзидан маълум. Натижа ижобий кўриниш олмаяптими, демак бу ерда мураббий айбдор. Қолганини муҳокама қилишга хожат бўлмаса керак. Балки жамоага янги мураббий келар.

Ўйин тўғрисида гапирадиган бўлсам, дарвозамизга белгиланган пенальти жамоамизни руҳий томондан синдириб қўйди деб ўйлайман. Олдинги учрашувларда ҳам биринчи ўтказиб юборилган голдан кейин ана шундай руҳий тушкунлик юзага келмоқда. Жамоа ўз муаммоларини қанчалик тезкорлик билан бартараф этишни уддасидан чиқса, ижобий натижалар бўлади.

Ўйин қизиқарли тарзда ўтди. Ҳисобни икки марта қисқартирган бўлсада, ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Назаримда бугун икки тенг кучли жамоа майдонда куч синашди. «Навбаҳор»да ҳам муаммолар борлигини билардик. Лекин, биздаги муаммолар наманганликларникидан ҳам аянчли аҳволда. Ўйиндаги ғалаба билан «Навбаҳор» футболчиларини табриклайман".

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 19:23, 26.04.2014.
Ўқилди: 5068 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [9827]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [4805]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [3374]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3138]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [2590]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2052]

Муҳаммад Салоҳ қайси ҳолатда «Ливерпуль»дан кетмаслиги маълум бўлди [1850]

Жароҳат олган Дембеленинг аҳволи маълум бўлди [1833]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1681]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [1665]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик