Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Олий лига. «Пахтакор» Самарқанддан ғалаба билан қайтди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон XXIII миллий чемпионати 6-туридан ўрин олган «Динамо» ҳамда «Пахтакор» жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Унда тошкентликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Биринчи бўлим мобайнида эҳтиёткор ўйинларидан сўнг жамоалар танаффусга 0:0 ҳисоби остида чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимнинг иккинчи ярмида аввалига Игорь Сергеев боши билан тўпни Андрей Мельничук дарвозасининг унг бурчагига аниқ йўллаб, ҳисобни очди.

88-дақиқада мезмонлар ҳужумчиси Зайниддин Тожиев ҳисобни тенглаштирди.

Учрашувни бошқариб борган бош ҳакам Марат Исмоилов асосий вақт тугагач, ўйинга «Пахтакор» футболчиларининг 0:1 ҳисобидан сўнг вақт чўзганилари учун 5 дақиқа қўшиб берган эди.

«Пахтакор» қўшимча вақтда барибир ғалаба тўпини киритишга ва учрашувни ўз фойдасига оғдиришга муваффақ бўлди. Егор Ермец гол киритган вазиятларда соат миллари қўшимча 8-дақиқани кўрсатиб турарди.

Ўйиндан сўнг мухлислар билан лиқ тўлган Динамо» стадиони Равшан Ҳайдаров ва маҳаллий футболчиларни мағлубиятга учралган ўйинга қарамасдан, мазмунли ўйин учун қизғин қўллаб, олқишлашди.

Эслатиб ўтамиз, "Динамо"нинг тўрт нафар асосий таркиб футболчилари "Пахтакор" клубидан ижарага олинганлиги ва икки клуб ўртасидаги оғзаки битим сабабли ушбу учрашув қайдномасига ҳам киритилмади.

ДИНАМО – ПАХТАКОР - 1:2 (0:0)

Голлар: Зайниддин Тожиев (88) — Игорь Сергеев (77), Егорь Кримец (90+8)
Динамо: 27. Андрей Мельничук, 6. Акмал Бозоров, 4. Асрор Алиқулов, 22. Алишер Саматов, 26. Комил Шарофетдинов, 18. Сирожиддин Сайфиев, 17. Абдулло Набиев, 12. Искандар Холмирзаев, 21. Азамат Бобожонов, 29. Холмўмин Давронов, 55. Аваз Агалиев.
Пахтакор: 12. Александр Лобанов, 2. Егор Кримец, 4. Боян Миладинович, 7. Кахи Махарадзе, 11. Игорь Сергеев, 21. Камолиддин Тожиев, 23. Александр Мерзляков, 24. Даврон Ҳошимов (Жалолиддин Машарипов 90), 28. Станислав Андреев (Тимур Хакимов 89), 29. Владимир Козак, 10. Жамшид Искандеров (Шерзод Каримов 68)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:44, 26.04.2014.
Ўқилди: 10942 марта.
Фикрлар: 155 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4231]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2605]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2559]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2430]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2407]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2382]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2275]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2201]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2082]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1980]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик