Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна - Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Сўнгги дақиқалар «хиёнат» қилди

Баҳо:
+ | -

Кутилганидек турнинг шиддатли учрашувларидан бири «Динамо» ва «Пахтакор» ўртасида бўлиб ўтди. Самарқандда минглаб мухлислар қаршисида ўтган ўйинда «Динамо» жамоаси жуда аламли тарзда пешқадам «Пахтакор»га очколарни беришга мажбур бўлди.

Учрашувдан олдин жамоамизнинг асосий таркиб футболчиларидан Санъат Шихов, Ғулом Урунов, Акмал Холмуродовлар икки клубнинг футболчилар ижраси борасидаги келишувига асосан майдонга туша олмаган бўлса, етакчи ҳимоячи Илдар Маматказин карточкалар бўйича ўйинда иштирок этолмади. Бош мураббий Равшан Ҳайдаров бу йўқотишлар ўрнини ёш футболчилар билан тўлдириш мақсадида жамоамизни пешқадам билан ўйинга пухта тайёрлагани ўйин бошидан кўриниб турди. Биринчи бўлим давомида тошкентлик футболчиларга етарлича қаршилик кўрсата олган жамоамиз дастлабки бўлимда таблодаги ҳисобнинг очилмаслигига сабаб бўлди.

Иккинчи бўлимда эса ҳар икки томон ҳам ҳужумкорликни оширди. «Пахтакор» қанотлардан кўпроқ ҳужумга ўтган бўлса, динамочилар қарши ҳужумда анча хавф туғдиришда рақиб дарвозаси олдида. Аммо Абдулла Набиев, Азамат Бобожонов, Холмўмин Давроновларга вазиятни ижобий якунлашга бироз аниқлик етишмади.

Ўйиннинг 76-дақиқасига келиб Станислав Андреевнинг тўп оширишидан сўнг Игорь Сергеев бош билан йўлланган зарба эвазига меҳмонларни ҳисобда олдинга чиқарди, 0:1.

Ўтказиб юборилган голдан кейин Равшан Ҳайдаров майдонга Зайниддин Тожиевни туширди. Айнан тажрибали ҳужумчининг тушишидан сўнг жамоамизнинг ҳужумкорлиги ошди. Натижада 87-дақиқада Аваз Агалиевнинг жарима тўпидан оширган зарбаси Лобанов қўриқлаётган дарвоза устунига тегиб қайтди, такрорий зарбада эса Зайниддин Тожиев адашмади, 1:1.

Учрашувнинг кульминацион дақиқаси қўшиб берилган дақиқаларда ҳам эмас, балки ундан кейинроқ содир бўлди. Асосий вақтга қўшилган 5 дақиқа ҳам якунлангач, стадиондаги барча мухлислар «Динамо»нинг пешқадам «Пахтакор»дан мавсумда илк марта очко тортиб олишларини кутаётган бир маҳалда ҳам, пойтахтлик бош ҳакам Марат Исмоилов якуний ҳуштакни чалишга шошилмади. Натижада норасмий 97-дақиқа бошланаётган бир маҳал амалга оширилган бурчак тўпидан кейин, Кримец «Пахтакор»га ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди, 1:2.

Жамоаси мағлубиятига қарамай, бутун стадион мардонавор ўйин учун «Динамо» футболчиларини қўллашдан тўхтамади. Норасмий сўнгги дақиқалар «хиёнати» учун эса, фақат майдондаги бир шахсга нисбатан бунинг акси бўлди…

Олий Лига. 6-тур. 26 апрель (шанба)

«ДИНАМО» – «ПАХТАКОР» – 1:2
Самарқанд, 12 100 томошабин.
Ҳакамлар:
М. Исмоилов (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухоро), А. Цапенко (Тошкент вил.), С. Саттаров (Қарши).
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
Голлар: Зайниддин Тожиев (87) – Игорь Сергеев (76), Егорь Кримец (90+5).
«Динамо»: 27. Андрей Мельничук, 6. Акмал Бозоров, 4. Асрор Алиқулов, 22. Алишер Саматов, 26. Комил Шарофутдинов, 18. Сирожиддин Сайфиев, 17. Абдулло Набиев (2. Акбар Сиддиқов, 90+4), 12. Искандар Холмирзаев (10. Зайниддин Тожиев, 77), 21. Азамат Бобожонов, 29. Холмўмин Давронов (39. Муҳаммаджон Ражабов, 67), 55. Аваз Агалиев.
«Пахтакор»: 12. Александр Лобанов, 2. Егор Кримец, 4. Боян Миладинович, 7. Кахи Махарадзе, 11. Игорь Сергеев, 21. Камолиддин Тожиев, 23. Александр Мерзляков, 24. Даврон Ҳошимов (Жалолиддин Машарипов, 90+2), 28. Станислав Андреев (Тимур Хакимов 89), 29. Владимир Козак, 10. Жамшид Искандеров (Шерзод Каримов, 69).
Огоҳлантиришлар: А. Бозоров (74), М. Ражабов (88), А. Саматов (90+5) – К. Тожиев (72).
Энг яхши ўйинчилар: А. Мельничук – К. Махарадзе.

Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилди: 12:31, 27.04.2014.
Ўқилди: 5683 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.