Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Равшан Ҳайдаров: «Боримизни майдонга бердик, лекин...»

Баҳо:
+ | -

«Динамо» - «Пахтакор» (1:2) учрашувидан сўнг, айрим сабабларга кўра матбуот анжумани ўтказилмаган бўлсада, ҳар икки жамоа бош мураббийлари фикри билан қизиқдик. Табиийки, мезбон жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўйиндаги натижадан жуда хафа эди.

- «Бугунги ўйинда камида бир очкога лойиқ эдик, деб ўйлайман. Чунки ижарадаги футболчилар борасида «Пахтакор» билан келишув борлиги боис, асосий футболчиларимизни майдонга тушира олмадик. Шунга қарамай, асосини самарқандлик ёш футболчиларимиз ташкил этган бугунги таркиб ўйин учун бор куч ва имкониятини ишга солди. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман. Бу ўйин кўрсатдики, «Динамо»нинг ўйини фақат 2-3 та футболчиларга боғлиқ эмас. Асосий таркиб футболчилар сафини ўринбосарлар жамоамизда тарбия топаётган маҳаллий ёш футболчиларимиз ҳам секин-аста эгаллай олишади. Сўзимга исбот сифатида бугун жуда яхши ўйин кўрсатган Абдулло Набиев, Комил Шарофутдинов, Искандар Холмирзаев, Холмўмин Давронов, Муҳаммад Ражабов, Акбар Сиддиқовларни айта оламан. Шунингдек, Саддам Боймаматов, Жасур Азимов, Миркомил Локаев сингари ёшларимиз ҳам жамоамизнинг эртанги куни ҳисобланишади» - дейди Равшан Акмалович.

«Бутун ўйин давомида бизни қўллаб-қувватлашдан тўхтамаётган минглаб жонкуяр ишқибозларимиздан миннатдорман. Бугун ҳам айнан уларнинг ёрдами сўнгги дақиқаларда мувозанатни тиклашимизга ёрдам берди. Тажрибали ҳужумчи Зайниддин Тожиевни айнан сўнгги дақиқаларда майдонга туширишни режалаштиргандик ва у бу сафар ҳам ўз сўзини айта олганидан жуда хурсандман. Бироқ бош ҳакамнинг қўшиб берилган 5 дақиқа вақти тугаганидан кейин ҳам ўйинни давом эттириши якунда «Пахтакор» фойдасига ишлагани жуда аламли бўлди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам пешқадам «Пахтакор»дан ҳайиқмай сўнгги сонияларгача очко учун курашган йигитларимиздан миннатдорман. Биз бугун боримизни майдонга ташладик, афсуски бу натижа учун камлик қилди» - дея сўзларини якунлади «Динамо» бош мураббийи.

Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.

Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилди: 12:54, 27.04.2014.
Ўқилди: 4013 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.