Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Мирзабоев айбдор(ми)?

Баҳо:
+1 | -

Кеча истеъфога чиққан “Нефтчи” футбол клуби раиси Комил Мирзабоев жамоада бир йил ҳам ишлагани йўқ.

Клубда ўтган йили амалга оширилган “тўнтарилишдан” сўнг Комил Мирзабоев раҳбар сифатида иш бошлаганди. Аммо ўтган маълум муддат оралиғида бу инсон номига илиқ фикрлар билдирилмади. Бундан бир ойлар муқаддам журналист Фарҳод Норбўтаев томонидан ёзилган мақола қайсидир маънода барчасига нуқта қўйди. Яъни, айнан шу мақола чоп этилганидан сўнг раиснинг курсиси қимирлаб қолди. Бизга маълум бўлишича, шу мақоладан кейин клубда текширувлар ўтказилган. Лекин ҳеч бир расмий манбада бу ҳақида маълумот берилмади.

Текширув давомида мақолада келтирилган фактлар қанчалик асосли ёки асосли эмаслиги назоратдан ўтказилган. Натижа қандай бўлганлигини билмадикку, ҳар ҳолда Комил Мирзабоев истеъфога чиқарилди. Бу бекордан бекор бўлмаса керак. Қолаверса, бугун мураббийлар штабидаги инсонларнинг айримлари ҳам ишдан бўшатилди. Бундан кўринадики, журналист ёзган мақолада қисман бўлса-да, жон бор.

Тўғри, мақола сайтларда чоп этилгач, Комил Мирзабоев водийлик журналистлар учун матбуот анжумани ташкил қилди ва шахсан мақола муаллифи олдида ўзини оқлади. Аслида ўзини оқлаши қийин эмасди. Сабаби, Фарҳод Норбўтаев ёзган мақоласида аниқ бир факт келтирмаган, шунчаки, миш-мишларга таянганди. Шунинг учун ҳам матбуот анжуманида фактларни исботлай олмаганди. Бизнинг футболда шундай: клубда ишлаётган расмийлар шундай йўл тутишадики, қоғозда ҳаммасини қонуний қилиб қўйишади. Шу боис, уларни давлат ташкилотлари текширувдан ўтказмаса, бошқа инсонлар айбини исботлай олмайди. Ҳақиқат шуки, футолимиздаги миш-мишларнинг деярли 80-90 фоизида жон бор. Хусусан, ўша Фарҳод Норбўтаевнинг мақоласидаги фактларда ҳам. 

Айтганимиздек, матбуот анжуманида ўзининг айбсизлигини таъкидлаган Комил Мирзабоев ишдан бўшади. Мирзабоев ўз аризасига кўра, ишдан бўшади дейдиган бўлсак, ҳар қандай ташкилотда истеъфога чиқадиган ходим ўз аризасига кўра ишдан кетади. Оддий мисол, биз журналистлар ҳам. Агар ташкилот томонидан ишдан бўшатиладиган бўлса, компенсация тўланиши керак. Бизда ҳали бу оммалашмаган. Айтмоқчи бўлганимиз бу бироз ишонарсиз. Дарвоқе, “Нефтчи” учун беш йиллик дастур ишлаб чиққан Мирзабоев ўз-ўзидан хоҳишига кўра, ишдан кетмаган бўлса керак? Демак, мақола жамоанинг ички муҳитида таъсир қилган. Боз устига, давлат ташкилотлари томонидан текширувлар олиб борилган. Айнан Комил аканинг ўзи матбуот анжуманида ҳуқуқ-тартибот органлари ҳақида сўз юритганди. Мана самараси. 

Хўп, Мирзабоевнинг ишдан кетишига текширувлар ҳам сабаб бўлмаган десак, унда нима? Клубнинг ривожланиши учун беш йиллик дастур ишлаб чиққан инсон ҳали ишининг чорагини ҳам бажармасдан ўз хоҳиши билан истеъфога чиқадими? Ишониш қийин. Асосийси, ҳукуматимиз шундоқ дастур ишлаб чиққан ҳалол инсонни индамай ишдан бўшаб кетишига қараб турадими? Аксинча, маошини кўтариб бўлса-да, жамоада олиб қолади. Нега Самвел Бабаян шунча танқид қилинганида ҳам клубдаги ишини давом эттириб келаверади. Унда ҳам худди Мирзабоевда бўлгани сингари аниқ бир дастур бор, ахир?! Хуллас, Мирзабоевни айбдор десак, қўлимизда расмий расмий айблов йўқ, айбсиз дейдиган бўлсак, “Нефтчи”нинг натижалари бундай эмаслигини кўрсатиб турибди.

Фурқат Нишонов

Манба: arena.uz
Киритилди: 11:07, 30.04.2014.
Ўқилди: 8308 марта.
Фикрлар: 76 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6467]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3036]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3010]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2127]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1965]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1897]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1769]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1583]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1551]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1536]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик