Ўзбекистон чемпионати 7-туридан ўрин олган «Пахтакор» ҳамда «Локомотив» жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Унда 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди.
Ўйинни «Пахтакор» жуда фаол бошлади. Стадионга ҳам бугун анча кўп мухлис ташриф буюрган эди. Асосан қарши ҳужумга эътибир қаратган «Локомотив» мақсадга тез эришди. 11-дақиқада Даврон Ҳошимов хатога йўл қўйди ва ундан тўпни олиб қўйган чапақай Жасур Ҳасанов тўпни Нагаев томон узатди. Иван эса тпўни кўкраги билан қабул қилиб, кучли зарба билан Лобанов дарвозасини ишғол қилди. «Патакор» мухлисларини кўп куттириб қўймади ва 29-дақиқадаёқ ҳисобни тенглаштирди. Даврон Ҳошимовнинг қанотдан узатган тўпини Нестеров қайтарди, иккинчи темпда тўпни қабул қилиб олган Александр Мерзляков фантастик зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.
Иккинчи бўлимда меҳмонлар анча фаол бўлишди. 76-дақиқада «Локо» жаримадан зарба берди. Унинг зарбаси ҳеч кимга тегмай дарвозадан жой олди. Голдан кейин «Пахтакор» ҳужумга зўр берди. Натижада 90-дақиқада ҳисоб тенглашди. Жарима зарбасидан кейин Егор Кримец гол киритиб жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Шу тариқа жуда ажойиб тарзда кечган пойтахт дербисида дуранг натижа қайд этилди.
ПАХТАКОР – ЛОКОМОТИВ - 2:2
Голлар: Александр Мерзляков (28), Егорь Кримец (90) — Иван Нагаев (11), Жасур Ҳасанов - катта (76)
Огоҳлантириш: Даврон Ҳошимов (56), Камолиддин Тожиев (87), Шерзод Каримов (90+2) — Дилшод Жабборов (35), Лутфулла Тўраев (90+2)
“Пахтакор”: 12.Александр Лобанов, 2.Егор Кримец, 4.Боян Миладинович, 7.Кахи Махарадзе (С), 11. Игорь Сергеев, 21.Камолиддин Тожиев, 23.Александр Мерзляков, 24.Даврон Ҳошимов, 28.Станислав Андреев (Шерзод Каримов 65), 29. Владимир Козак (Анвар Солиев 79), 10. Жамшид Искандеров
Захира: Акмал Турсунбоев, Акбар Исматуллаев, Темур Ҳакимов, Жамшид Болтабоев, Жалолиддин Машарипов
"Локомотив": 1. Игнатий Нестеров, 4.Бобурбек Йўлдошев, 10. Фарҳод Тожиев, 16. Жасур Ҳасанов (кичик) (Иброҳим Раҳимов 67), 17.Салим Мустафоев, 18.Фозил Мусаев (30.Дилшод Жабборов 28), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22. Виктор Карпенко (Андрей Кожакарь 82), 23.Иван Нагаев, 77.Жасур Ҳасанов (катта), 88.Лутфулла Тўраев
Захира: 84.Темур Жўраев, 8.Акмал Холматов, 12.Сардор Раҳмонов, 14. 99.Вячеслав Шевченко
Ҳакамлар: В.Коваленко, Р.Самандаров, О.Жумаев, В.Агишев
Назоратчи: А.Абдуллаев.