«Пахтакор» ҳамда «Локомотив» жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди Аввал Вадим Абрамв саволларга жавоб берди.
Жуда қийин ўйин бўлди. Ғалаба учун майдонга тушган эди, лекин ўйин охирида уч очкони қўлдан бой бердик. Рақиб ҳам ғалаба учун майдонга тушгани аниқ.
– Барча етакчилар билан ўйнадингиз. Ким кучли деб ўйлайсиз?
– Бир нарса дейиш қийин. Биз ўз даражамизда ўйнаяпмиз.
– Илҳом Суёнов нимага ўйнамади?
– Афсуски, у таркибдагилардан кучли эмас. Майдонда 11 киши ўйнаши керак.
– Гогол нимага ўйнамаяпти?
– Унинг жароҳат бор.
– Иккинчи бўлимда асосий рақиблар билан ўз майдонингизда ўйнайсиз. Уларга қарши бошқача режа ишлаб чиқиладими ёки оддий.
– Иккинчи даврада нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Биз ўша вақтдаги рақиб ва ўзимизнинг ҳолатимиздан келиб чиқиб тайёрланамиз.