Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Яна бир спортчимиз ПараОсиё ўйинларига йўлланма олди

Баҳо:
+ | -

Германиянинг Ганновер шаҳрида паралимпиячилар ўртасида ўқ отиш спорт тури бўйича бўлиб ўтган халқаро турнирда жорий йилнинг 18-24 октябрь кунлари Инчеон шаҳри (Ж.Корея)да ўтказиладиган ПараОсиё ўйинларининг лицензиялари ҳам ўйналди.

Мазкур мусобақада Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Сервер Ибрагимов тўппончадан ўқ отиш бўйича ўтказилган мусобақада 551 балл жамғариб, 1886 нафар спортчи орасида кучли олтиликдан ўрин эгаллади. Ушбу натижа Сервер Ибрагимовга ПараОсиё ўйинларида ҳамда Германиянинг Шуль шаҳрида ўтказиладиган жаҳон чемпионатида қатнашиш хуқуқини берди.

Шу тариқа, жорий йил Инчеон шаҳрида ўтказиладиган ПараОсиё ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритган спортчиларимиз сони 11 нафарга етди.

"Олдинда яна дзюдо, сузиш, ўқ отиш каби спорт турлари бўйича лицензион мусобақалар мавжуд - дейди Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси Бош котиби Омонжон Ғофуров. Жумладан, Литва давлатида ўтказиладиган халқаро турнир ва АҚШда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида дзюдо кураши бўйича ПараОсиё ўйинларининг йўлланмалари ўйналса, сузиш спорт тури бўйича лицензия эгалари Польша ва Англия давлатларида ўтказиладиган мусобақаларда маълум бўлади. Бундан ташқари август ойида Таиландда ўтказиладиган пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича Жаҳон кубоги мусобақаларида ҳам ПараОсиё ўйинларининг йўлланмалари ўйналади. Биз мазкур мусобақаларда иштирок этадиган спортчиларимизга ҳам катта умид боғлаганмиз".  

Биз ҳам ўз навбатида ўз олдига доимо юқори мақсадларни қўядиган мардонавор паралимпиячиларимизга бўлажак лицензион мусобақаларда омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Қуйида ПараОсиё ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган спортчиларимиз рўйхати берилган:

Кирилл Паньков – сузиш
Дониёр Солиев – енгил атлетика
Хусниддин Норбеков – енгил атлетика
Миран Сахатов – енгил атлетика
Фаррух Мирзақулов – енгил атлетика
Ёқутхон Холбекова – енгил атлетика
Фахриддин Хамроев – енгил атлетика
Убайдулла Имомқулов – енгил атлетика
Искандар Турсунбоев – пауэрлифтинг
Фарҳод Умурзоқов – пауэрлифтинг
Сервер Ибрагимов – ўқ отиш

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 16:46, 05.05.2014.
Ўқилди: 3966 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [4696]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3802]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3654]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [3622]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2971]

«Реал»нинг инсайдларни ҳисобга олган ҳолда тузилган таркибини кўрдингизми? [2523]

Жорже Мендеш Барселонага келди [2394]

«Реал» Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди [2181]

Коференциялар лигаси. Шомуродов ва Файзуллаев майдонга тушган баҳсда Финляндия клуби билан дуранг ўйнади (видеошарҳ) [1849]

Расман: «Манчестер Сити» 135 миллион евролик трансферни эълон қилди [1770]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик