Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Абдулрахман бин Мусаид: “Бунёдкор”даги ёшларнинг шижоати юқори

Баҳо:
+ | -

“Ал-Ҳилол” аъзолари “International Tashkent” отелига жойлашишаётган паллада жамоа етакчиси Ёсир Ал-Қаҳтони билан суҳбатлашишни мўлжаллаб турган эдик. Бироқ футболчи сафар давомида толиққанини айтиб, ҳозир интервью бера олмаслигини тушунтирди. Шундан сўнг “Ал-Ҳилол” клуби президенти – Абдулраҳмон бин Мусаиддан интервью олишга муваффақ бўлдик.

- Аввало, Ўзбекистонга хуш келибсиз?
- Бундай чиройли кутиб олган “Бунёдкор” ФКга миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, бизни бу ерга етиб келишимизда ёрдам берган барча инсонларга раҳмат дейман.

- Айтингчи, “Ал-Ҳилол”нинг бу йилги мақсадлари Сиз ўйлагандек амалга ошаяптими?
- Бир ой муқаддам Саудия Арабистони чемпионати якунланди. Афсуски, олтин медалларини ашаддий рақибимиз – “Ал-Наср”га бериб қўйдик. Энди бор эътиборимизни Осиё Чемпионлар лигасига қаратганмиз.

- “Ал-Ҳилол” қитъамизнинг энг номдор жамоаларидан ҳисобланади. Клуб деярли ҳар мавсум ОЧЛда иштирок этади. Нима деб ўйлайсиз, “Ал-Ҳилол”нинг қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақасида ғолиб чиқишига нима тўсқинлик қилаяпти?
- Бизда барча шароитлар бор. Футболчилардан фақат чиройли ўйин ва яхши натижа қайд этиш талаб этилади холос. “Ал-Ҳилол” ҳамиша юқори мақсадларни кўзлаб келган. Бу анъанамиз кейинчалик ҳам ўзгармайди. Ҳозирги пайтда таркибимиз анчайин ёшартирилган. Ёши катталар ўз ўринларини аста-секинлик билан ёшларга бўшатишмоқда. Ўйлайманки, вақти келиб бош совринга албатта эга чиқамиз.

- “Бунёдкор” ҳақида қандай фикрдасиз?
- “Ал-Ҳилол”ни Осиё етакчиларидан деб айтиб ўтдингиз. Ўз навбатида мен ҳам “Бунёдкор”ни қитъа грандлари сафига қўшган бўлардим. Сизларнинг жамоангиз ҳам ҳамиша халқаро майдонларда яхши натижалар қайд этиб келади. Қатарда ўтган “Ал-Жаиш” – “Бунёдкор” баҳсини томоша қилдим. Кўрдимки, “Бунёдкор” сафида ҳали ўз сўзини айтиши кутаётган ва келажаги порлоқ ёшлар кўп. Жамоангизнинг охирги сонияларгача курашишига қойил қолдим.

- “Ал-Ҳилол” ва “Бунёдкор” жамоалари 2010 йилги мусобақанинг 1/8 финалида ҳам учрашишган эди. Ўшанда Ар-Риёд жамоаси устун келганди. Сизнингча, шундан бери жамоаларда нималар ўзгарди?
- Ҳа, ўша ўйин эсимда. Биз Сколари жамоасидан устун келгандик. Очиғини айтсам, “Бунёдкор”нинг юлдузларига қарши биз икки ҳисса кучли иштиёқ билан ўйнаб, “Ал-Ҳилол” ҳам кучли клуб эканлигини намойиш этгандик. Шунингдек, ўша пайтдаги мусобақа форматига кўра бир учрашувлик нимчорак финални ўз майдонимизда ўтказгандик. Бу ҳам албатта бизга қўл келганди. Энди вазият бошқача. Биринчидан ғолиб икки учрашув йиғиндисига кўра аниқланади. Қолаверса, боя айтиб ўтганимдек, “Бунёдкор”даги ёшларнинг шижоати юқорироқ. Шуниси аниқки, жуда қизиқарли баҳс остонасида турибмиз.

- Жамоангиз етакчиси, бразилиялик Тиаго Невеснинг жароҳат олиб Тошкентга келмаганлиги “Ал-Ҳилол”га қанчалик таъсир ўтказади?
- Сафимизда 30 нафар футболчи бор. “Ал-Ҳилол” битта футболчига боғланиб қолган клуб эмас. Невеснинг ўрнини тўлдирадиган бошқа футболчиларимиз бор.

Баҳодир МИРЗАЕВ суҳбатлашди.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 13:56, 06.05.2014.
Ўқилди: 4733 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.