Кириш Регистрация
02/01 01:00 Брентфорд 0-0 Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд 0-0 Манчестер Сити
03/01 00:45 Кальяри 0-1 Милан
03/01 01:00 Райо Вальекано 1-1 Хетафе
03/01 16:30 Комо - Удинезе
03/01 17:30 Астон Вилла - Ноттингем Форест
03/01 18:00 Сельта - Валенсия
03/01 19:00 Сассуоло - Парма
03/01 19:00 Женоа - Пиза
03/01 20:00 Брайтон - Бёрнли
03/01 20:00 Вулверхэмптон - Вест Хэм
03/01 20:15 Осасуна - Атлетик Бильбао
03/01 22:00 Ювентус - Лечче
03/01 22:30 Эльче - Вильярреал
03/01 22:30 Борнмут - Арсенал
04/01 00:45 Аталанта - Рома
04/01 01:00 Эспаньол - Барселона
04/01 16:30 Лацио - Наполи
04/01 17:30 Лидс - Ман. Юнайтед
04/01 18:00 Севилья - Леванте
04/01 19:00 Фиорентина - Кремонезе
04/01 20:00 Эвертон - Брентфорд
04/01 20:00 Фулхэм - Ливерпуль
04/01 20:00 Ньюкасл - Кристал Пэлас
04/01 20:00 Тоттенхэм - Сандерленд
04/01 20:15 Реал Мадрид - Бетис
04/01 22:00 Верона - Торино
04/01 22:30 Мальорка - Жирона
04/01 22:30 Алавес - Реал Овьедо
04/01 22:30 Манчестер Сити - Челси

Ли Санг Юн: «Жeпаровнинг тайёргарлигидан мамнунман»

Баҳо:
+ | -

Яқиндагина “Сеонгнам” мураббийи вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Ли Санг Юн ўз шогирдлари билан Кей-лигадаги дастлабки ғалабасига эришди. Эришганда ҳам кимсан чемпионат карвонбошиси “Поханг Стилерс”ни мағлуб этди. 45 ёшли мураббий “Поханг Стилерс” устидан қозонилган ғалабадан кейин кўзёшларини тия олмади. Жанубий Кореянинг "Footballist" нашри янги мураббийдан шогирдлари ва кейинги режалари ҳақида қисқача интервю олди.

— “Поханг Стилерс” билан ўтган ўйиндан кейин йиғлаётганингиз акс этган лавҳага кўзимиз тушди...
— Авваллари ҳам айтганимдек, мен йиғлоқи ва ҳиссиётга берилувчан одамман. Нафақат ғалабамиздан, собиқ мураббий Парк Жонг Хван билан хайрлашганимиздан ва мамлакатимизни ларзага солган кема халокатидан таъсирланиб кетиб, кўзларим ёшланди. Мен “Сеонгнам”да фаолиятимни бошлаган бўлсам ҳам "Чунгнам"да бош мураббий, "Бусан"да ёрдамчи мураббий бўлиб ишлашга улгурдим. “Сеонгнам”га қайтишим менга янги имконият ва масъулият деб биламан.

— Кубок ўйинидаги ғалабани қўшиб ҳисобласак кетма-кет икки ғалабага эришдингиз. Бу жуда яхши натижа. Бу нима эвазига бўлди?
— Бизнинг жамоани оғир карвон деган одамлар бор. Хўш, айтингчи “Поханг” футболчилари тўрт оёқлими? Биз футболчиларимизни “Поханг”га қарши руҳан тайёрлашимиз зарур эди ва бунга эришдик. Шогирдларим профессионал. Бу шунчаки гап эмас.

— Сиз қандай услубдаги футболни намойиш этмоқчисиз?
— Шу кунларда Пеп Гвардиола қаламига мансуб 400 саҳифалик китобни мутолаа қиляпман. Аслида мен китоб ўқишга муккасидан кетган одам эмасман. Лекин бу китоб мени ўзига тортди. Мен “Барселона”, “Арсенал” каби клубларнинг услубларини ёқтираман ва шу клублар каби футбол кўрсатишни истайман.

— Сервер Жепаровни асосий ролни бажарувчи сифатида кўряпсизми?
— Мен футболчиларга етарлича имкон бераман. Жепаров билан яккама-якка суҳбатларда кўп бўламан. У инглиз тилида гапиради, мен эса инглиз тилида чала-чулпа гапираман. Аммо умумий мавзуимиз футбол бўлганлиги туфайли бир-биримизни тушунамиз. Сўнгги кунларда Сервер нафақат ҳужумкор, балки ҳимоявий ўйин учун ҳам жиддий шуғулланаётганлигини кўриш ёқимли.

— 18 май куни “Сеонгнам” сафарда “Сеул” билан ўйин ўтказади ва ёзги танаффусга чиқади. Ёзги режалар ҳақида ўртоқлашсангиз...
— Мен навбатдаги ўйин ҳақида ўйлаяпман. Қолган масалаларни кейин хал қилаверамиз. Шогирдларим билан бирма-бир суҳбатлашиб, уларнинг дарду хаёлларини билишим керак. Хуллас, футболчиларимиз билан бир тану бир жон бўлишни истайман.

Отабeк Йўлдошeв
Жанубий Корeя, Сeул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 05:53, 07.05.2014.
Ўқилди: 5427 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.