Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Легионерлар: Кападзе ва Бақоевдан гол, Абдухолиқов Хорватия чемпионати совриндори

Баҳо:
+ | -

6 май куни Қозоғистон Премьер Лигасида 10-тур учрашувлари старт олди.

Қозоғистон
«Актобе» сафида ҳаракат қиладиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Темур Кападзе, сафарда «Тобол»га қарши кечган учрашувда ўз голи билан жамоаси ғалабасига ҳисса қўшди. Учрашувда асосий таркибда майдонга тушган Кападзе 72-дақиқада «Тобол» дарвозасини ишғол қилди ва 85-дақиқада алмаштирилди. Ўйин «Актобе»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.

«Актобе» сафида тўп сураётган яна бир ўзбекистонлик ҳужумчи –Александр Гейнрих ўйин қайдномасига киритилган бўлса-да, ўйинда майдонга тушмади.

Павлодарнинг «Иртиш» клубида тўп сураётган ўзбекистонлик ҳужумчи Улуғбек Бақоев ҳам мазкур турда майдонни голсиз тарк этмади. Ўз майдонида «Тараз»ни қабул қилган «Иртиш» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва жамоанинг иккинчи голига айнан Бақоев муаллифлик қилди. Таъкидлаш лозим, тажрибали ҳужумчининг Қозоғистон Чемпионатларида киритган жами голлари сони 110тага етди ва бу борада Бақоев Қозоғистон Премьер-Лигаси тўпурарларининг умумий рўйхатида 6-ўринда бормоқда.

Карағанданинг «Шахтер» клуби сафида тўп сураётган икки нафар ўзбекистонлик футболчилар - Шавкат Саломов ҳамда Камолиддин Мурзоевлар 10-тур учрашувида сафарда «Қайрат»га қарши ўйинда майдонга тушишди. Учрашувни асосий таркибда бошлаган Шавкат Саломов биринчи бўлимнинг 38-дақиқасида алмаштирилган бўлса, Камолиддин Мурзоев ўйиннинг иккинчи бўлими 63-дақиқасида майдонга туширилган. Ўйинда «Қайрат» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Хорватия
Ушбу мавсумнинг иккинчи ярмида Хорватиянинг «Хайдук Спилит» клуби билан шартнома имзолаган ўзбекистонлик ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов, мамлакат чемпионати 34-турида «Истра» клубига қарши ўйинда ўз жамоаси асосий таркибида майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Ушбу учрашув «Хайдук»нинг мағлубияти билан тугаганига қарамай, Абдухолиқов ўз жамоаси билан ушбу мавсум Хорватия Чемпионати бронза медалларини қўлга киритди. Чемпионат тугашига 2 тур қолганда, энг яқин таъқибчисидан 7 очкога ўзиб кетган «Хайдук» 3-ўринни қўлга киритди ва келаси йили Европа Лигаси саралаш босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 15:16, 07.05.2014.
Ўқилди: 4495 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.