Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Александр Волков: «Ёш футболчилар қиммат туради»

Баҳо:
+2 | -

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Александр Волков қатнашди.

– Биз жуда кўп имкониятлардан фойдалана олмадик. Кейинги ўйинларда хатоларни тузатишга ҳаракат қиламиз.

– Жуда жуда кўп имкониятлардан фойдалана олмадик. Рақибни янчиб ташлашимиз керак эди.
– Футболчиларим машғулотларда шундай яхши ўйнашадики, ҳайрон қоласиз. Сардор ҳам бугун ўзига ўхшамади. Бугун ўйинимиз ўхшамади.

– Жамоани тайёрлай олмадингизми? Ҳимоячиларга нима бўлди? Кейинги босиқчга чиқамизми?
– Бу ҳақда эрталабгач гапириш мумкин. Яна бир бор қайтараман машғулотларда биз бошқача ўйнаймиз.

– Биз ҳужумларимизни ўзимиз узиб қўймадикми?
– Рақиб бизни хато қилишга мажбур қилди. Йигитлар ўзларини йўқотиб қўйишди. Ўзгариш қилишга ҳаракат қилдик, бўлмади.

– Ҳужумчиларнинг фойдали иш коэффиценти нолга тенг. Нима учун чемпионат ўйинларида янги ҳужумчиларни синаб кўрмайсиз?
– Ҳозир қайднома ёпилган. Бор футболчилардан фойдаланишга мажбурмиз. Бизда ёш ҳужумчилар ҳам ярим ҳимоячилар ҳам йўқ.

– Алибобо нима учун эртароқ тушмади?
– Уни эртароқ майдонга тушириш таваккал бўларди. Бу финал эмаску, шунинг учун таваккал қилмадик.

– Нима учун қари футболчиларга таяниб қолишади ўзбек мураббийлари?
– Бундай деб ўйламайман. Ёшларимиз бор, лекин улар ҳали анча ёш. Ёш футболчилар жуда қиммат туради.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:30, 07.05.2014.
Ўқилди: 8013 марта.
Фикрлар: 32 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.