"Барселона" ва Аргентина термаси ҳужумчиси Лионель Месси Бразилияда ўтадиган жаҳон чемпионати ҳақида кўп ўйламасликни маъқул кўрмоқда.
Шу билан бирга футболчи жаҳон чемпиони бўлиб, аргентиналик мухлисларнинг орзуларини рўёбга чиқармоқчи.
"Жаҳон чемпиони бўлмаган бўласаларда, буюк деб ҳисоблаш мумкин бўлган футболчилар кўп. Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиш - ўзгача воқеа. Умид қиламанки, биз яхши ўйин намойиш этиб, финалгача бора оламиз.
Тўғрисини айтсам, мен бу ҳақда кўп ўйлаётганим йўқ. Бразилияда Аргентиналик мухлислар кўпчилик бўлиб ташриф буюрадилар. Уларнинг орзулари амлга ошишини истайман", - дейди Месси.