Кириш Регистрация
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост
26/11 17:00 Бурирам Юнайтед 0-3 Кавасаки Фронтале
26/11 17:00 Шандонг Тайшан 1-0 Жоҳор Дорул Таъзим
26/11 19:00 Шаржа 3-1 Истиқлол Душанбе
26/11 21:00 Ас-Садд 1-1 Ал-Ҳилол
26/11 21:00 Аш-Шорта 1-3 Ал-Васл
26/11 21:00 Сепоҳон 1-1 Ал-Виҳдат
26/11 22:45 Слован 2-3 Милан
26/11 22:45 Спарта 0-6 Атлетико
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-0 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал

Олимпиада-2016 Рио-де-Жанейродан Лондонга кўчирилиши мумкин

Баҳо:
+ | -
 

Олимпия қўмитаси амалдорлари махфий равишда Лондоннинг 2016 йилги Олимпиадани қабул қила олиш-олмаслик имкониятлари билан қизиқишди. Бу ҳақда Evening Standard хабар бермоқда.

Норасмий сўров 2012 йилги Олимпиадада хизмат қилган объектларни икки йил муддат ичида яна мусобақаларни қабул қилишга тайёр ҳолатга келтириш имкониятларини баҳолаш билан боғлиқ бўлган.

Нашрнинг ёзишича, бунга 2016 йилги Ўйинлар пойтахти бўлган Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри белгиланган тақвим-режадан сезиларли равишда ортда қолаётгани билан боғлиқ хавотирлар сабаб бўлмоқда.

Халқаро олимпия қўмитаси вице-президенти Жон Коутс Бразилиядаги Олимпиадага тайёргарликни ўзи гувоҳи бўлган тайёргарликлар орасида энг ёмони дея таърифлаган эди.

Сиднейда бўлиб ўтган конференция чоғида Коутс бир қатор объектлар қурилиши ҳали ҳам бошланмагани, инфратузилмаларни бунёд этиш муддатлари мунтазам ортга сурилаётганини қайд этиб ўтганди.

ХОҚ амалдори айниқса Рио-де-Жанейродаги ичимлик суви сифатига нисбатан кескин эътирозлар билдирган эди.

Авваллари 2004 йилги Олимпиада ўйинларини қабул қилган Афина тақвим-режадан ортда қолиш бўйича рекордчи ҳисобланарди, бироқ Коутснинг сўзларига кўра, Рио-де-Жанейро ҳозирнинг ўзида бу антирекордни янгилаб бўлган.

Вазиятнинг «қалтис» эканлигини тан олган Коутс, Олимпиадалар тарихида бўлмаган ҳодиса – тайёргарликни тезлаштириш учун қўшимча кучлар жалб этилишига мажбур бўлинишини маълум қилиб ўтганди.

«Ҳар қандай ҳолатда ҳам бизда «Б» режаси йўқ. Ўйинлар барибир Риода ўтказилади», – дея қайд этганди ўшанда вице-президент.

Бироқ, қўмитанинг сўнгги ҳаракатлари фикрлар ўзгаргани ва Олимпиада учун захира жой қидирилаётганини кўрсатмоқда, деб ёзади Evening Standard.

Нашрнинг тавсиясига кўра, 2016 йилги Олимпиада учун Лондондан ташқари, Шотландиянинг Глазго шаҳри ҳам мос келади – 2014 йил ёзида шаҳар (Британия) Ҳамдўстлиги Ўйинларини қабул қилади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 15:11, 10.05.2014.
Ўқилди: 4270 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.