«Ливерпуль» ҳужумчиси Луис Суарес Англия чемпионатида 31та гол билан тўпурарликни қўлга киритганидан хабарингиз бор.
Айни вақтда Суарес Европа чемпионатларидаги энг яхши тўпурарга бериладиган «Олтин тўп» мусобақасида ҳам етакчилик қилмоқда. Айни вақтда Криштиану Роналду ҳисобида 31та, «Ҳеревен» футболчиси Алфред Финнбогасонда 29 гол бор (Голландия чемпионати тугаган), Лионель Мессида 28та, Диего Коста 27та гол бор. Златан 25та гол билан Франция чемпиони бўлди.
Кўриб турганингиздай имконият Криштиану Роналду ҳамда Лионель Мессидагина бор. Агар Роналду охирги турда майдонга тушиб битта гол урса бўлди, мукофот уники. Месси эса «Олтин бутса» учун тўртта гол уриши керак. Агар охирги турда «Атлетико» Мессидан тўртта гол қабул қилиб олмаса ва Роналду охирги ўйинда гол ура олмаса, мукофот Суаресга тегади. Чунки голлар сони тенг бўлса ҳам Луис 31 гол уриш учун 32та ўйинда қатнашди, Роналдуда ўйинлар сони кўпроқ, етмаганига «Реал» ҳужумчисининг пенальтилари кўпроқ.