Индонезия чемпионатида қатнашувчи «Персираджа» жамоаси футболчиси Акли Файруз касалхонда ҳалок бўлди. Ўтган ҳафтада «КГЧС»га қарши ўйинда рақиб дарвозабони билан тўқнашиб кетган футболчи оғир ҳолатда касалхонага олиб келишганди.
Дарвозабон Аклининг жигарига оёғи билан тепиб юборган. Натижада ички аъзоларга жиддий зарар етган. Бир неча кун ўтиб футболчи оламдан ўтди.