«Барселона» 22 ёшли германиялик дарвозабон Марк Андре Тер Штегенни ўз сафига қўшиб олганидан хабарингиз бор.

Лекин ҳали дарвозабонга рақам берилмади. «Рақамнинг фарқи йўқ. Клуб қандай рақам берса, ўйнайвераман»,- дейди Марк.
Хабарингиз бор, «Барселона» Тер Штегенни «Боруссия М»дан 12 миллион еврога сотиб олди ва у билан 5 йиллик шартнома имзоланди.













