Кириш Регистрация
18/06 01:00 Англия 4-2 Хорватия
18/06 04:00 Гана 1-0 Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон 1-3 Колумбия
18/06 21:00 Чехия 1-1 ЖАР
18/06 23:59 Швейцария 4-1 Босния-Герцеговина
19/06 03:00 Канада 6-0 Қатар
19/06 05:00 Мексика - Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ - Австралия
20/06 03:00 Шотландия - Марокаш
20/06 05:30 Бразилия - Гаити
20/06 08:00 Туркия - Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия - Швеция

«Бунёдкор» ўз майдонида ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 9-турида ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилган "Бунёдкор" ғалаба қозонди ва ўз ҳисобига 3 очкони ёзиб қўйди.

Ўйинда 2:0 ҳисоби қайд этилган бўлса-да, "қалдирғочлар" ғалабани осонлик билан қўлга киритди, деб айтиб бўлмайди. Айниқса, биринчи бўлимда бекободликлар мезбонларга жиддий қаршилик кўрсатишди ва ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолди.

Биринчи бўлимда гол уриш учун яхши имконият Рашидовда юзага келди. Собирхўжаевдан тўпни қабул қилиб олган Сардор дарвозагача 6-7 метрлар масофадан кучли зарба берди. Тўп эса дарвоза тўсинига тегиб, майдонга қайтди.

Олий лига баҳсларида илк марта асосий таркибда майдонга тушган "Бунёдкор"нинг япониялик легионери Сато Минори 45 дақиқа ҳаракат қилган бўлса-да, ёмон таассурот қолдирмади. Бир вазиятда у чиройли узатма билан Шодиевни жарима майдончасига бошлаган бўлса, бир вазиятда ўз дарвоза томон зарба берди. Ҳар иккала вазиятда зарбаларга аниқлик етишмади.

Иккинчи бўлимда Волков майдонга Пишур ва Раҳматуллаевни туширди. Ушбу футболчининг хатти-ҳаракатлари оқибатида "Металлург" дарвозаси ишғол қилинди. Украиналик ҳужумчи Султонов дарвозасининг юқори бурчагини бош билан нишонга олди. Орадан 3 дақиқа ўтиб эса Шодиев узатган тўпни Сардор Рашидов дарвозага йўллади - 2:0.

Мазкур голлар амалда ўйин тақдирини ҳал қилди. Мирсодиқов шогирдлари ҳеч бўлмаса битта жавоб тўпини киритиш учун ҳаракат қилди. Уларда бундай имконият юзага келди: Дилмурод Каримов олис масофадан йўллаган зарбасини Бугало ўз олдига қайтарди, Мурод Тошматов эса зарба бергунга қадар Ғофуров унинг оёғи остига ташланишга улгурди ва хавфни бартараф этди.

Воҳид Шодиев ҳисобни йирик кўринишга келтириши мумкин эди, аммо унинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди.

Ушбу ғалабадан кейин "Бунёдкор" ўз очколарини 18тага етказди ва 4-ўринда бормоқда.

Бунёдкор-Металлург - 2:0 (0:0)
Голлар: Александр Пишур (52), Сардор Рашидов (55)
Огоҳлантиришлар: Ислом Иномов (64), Олег Зотеев (89) — Сардор Расулов (89)
"Бунёдкор": Павел Бугало, Хайрулла Каримов, Дилшод Жўраев, Анвар Ғофуров, Сато Минори, Воҳид Шодиев, Ислом Иномов, Бобиржон Акбаров, Сардор Рашидов, Сардор Собирхўжаев (Карлес Кото 83), Зотеев.
"Металлург": Суҳроб Султонов, Саидкамол Акбаров (Нозимжон Эсонов 80), Ҳикмат Ҳошимов, Дилмурод Каримов, Дониёр Одилов, Сунатилла Мамадалиев (Шуҳрат Йўлдошев 74), Даврон Каримқулов, Алишер Зиёвуддинов (Миртўра Акбаров 60), Мирғиёс Сулаймонов, Сардор Расулов, Мурод Тошматов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:50, 23.05.2014.
Ўқилди: 6423 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Тимур Кападзе Ўзбекистоннинг Колумбияга қарши ўйини ҳақида фикр билдирди [6197]

Каннаваро тарихга кирди: у Беккенбауэр, ван Бастен ва Блохиннинг ноёб рекордини такрорлади [5015]

Колумбия билан баҳсда терма жамоамиз сафида ким қандай баҳоланди? [4525]

«Атлетико» Альварес учун белгилаган нархи билан ҳаммани шокка туширди [4478]

Суперкомпютер Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳдан чиқиш имкониятини баҳолади [3427]

Пуэрта Колумбиянинг Ўзбекистон устидан қозонилган ғалабасидан сўнг фикр билдирди [3063]

«Реал» трансфер бозори юлдузи учун 200 миллион евро сарфлашга тайёр [2736]

«Атлетико» Альваресни «ПСЖ»га сотишни маъқуллади — «Барселона» бундан хабардор, аммо хавотирда эмас [2463]

Қозоғистонда Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги мағлубиятига баҳо берилди [2099]

Ўзбекистон ФИФА рейтингида неча поғона пастга тушди? [2059]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик