Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Аҳад Юсупов: «Локомотив» Осиё Чемпионатида мухлисларни хурсанд қилади»

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берганимиздек, “Локомотив” футзал жамоаси шу йилнинг 25-30 август кунлари Хитойнинг Чен Ду шаҳрида бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги Осиё Чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Куни-кеча ушбу мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра “Локомотив” “А” гуруҳидан ўрин олди. “Темирйўлчилар”га гуруҳда "Нагоя Оушенс" (Япония), "Шенжен Нанлинг" (Хитой) ва "Вик Виперс" (Австралия) жамоалари рақиблик қилади.

Айнан ушбу қуръа ва бўлажак чемпионатдаги рақиблар борасида “Локомотив” футзал жамоаси бош мураббийи Аҳад Юсупов билан суҳбатлашдик.

— Мана, футзал клублари ўртасидаги Осиё Чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Гуруҳдаги рақиблар маълум. “А” гуруҳидан ўрин олган “Локомотив”нинг рақиблари ва умуман, гуруҳ ҳақида нималар дея оласиз?
— Гуруҳ жуда кучли жамоалардан ташкил топган, дейиш мумкин. Аввало, биз билан бир гуруҳда чемпионат мезбони Хитой жамоаси (“Шенжен Нанлинг”) бор. Мезбонлик мақоми жамоага анча устунлик тақдим этади. Ундан ташқари, биздаги махлумотларга қарганда уларда анча маҳоратли легонерлар ҳам бор ва чемпионатгача хориждан яна бир неча футзалчи таклиф қилишмоқчи. Бизда, ўзингиз биласиз, ҳаммаси ўзбекистонлик йигитлар. Аммо, биз ҳам чемпионатгача хорижлик яхши футзалчи таклиф қилишимиз мумкин. Ундан ташқари, гуруҳимизда Япониянинг “Нагоя Оушенс” жамоаси бор. Бу жамоани мен анчадан бери яхши биламан. Ўйинларини кузатганман. Жуда кучли жамоалардан. Гуруҳдаги тўртинчи жамоа – Австралиянинг “Вик Виперс”и эса ҳудди бизга ўхшаб бошқа барча жамоалар учун – жумбоқ.

— Умуман, чемпионатнинг яққол фаворити, чемпионлик учун асосий даъвогар сифатида қайси жамоани кўрсатган бўлардингиз?
— Биласизми, бу мусобақада футзали кучли мамлакатларнинг чемпионлари иштирок этади. Шундоқ экан ҳеч кимни яққол ажратиб кўрсатиб бўлмайди. Чемпионати нисбатан кучсизроқ бўлган мамлакатларнинг ғолиблари эса легонерлар билан таркибини кучайтириб олиш пайида бўлмоқда. Шахсан мен учун чемпионат фаворити – Таиланднинг “Чонбури Блувейвс” жамоаси. Улар амалдаги чемпион сифатида турнирга ташриф буюришади. Умуман ҳозирги кунда, Осиё футзалида Эрон, Таиланд, Япония клублари ҳаммадан кучли эканини исботлаб келишяпти. Лекин бизнинг футзалчиларимиз ҳам улардан қолишмаслигини ўз вақтида “Ардус” исботлаб қўйган. 2012 йилги клублар ўртасидаги Осиё Чемпионатида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган “Ардус” финалга қадар етиб бориб, қитъанинг энг кучли клубларидан бири бўлмиш Эроннинг “Гити Пасанд”ига кичик (2:1) ҳисобда мағлуб бўлган ва кумуш медали соҳибига айланган эди. Биз ҳам “Ардус” қайд этган натижани такрорлашни ният қилганмиз. Агар шунга эриша олсак, бу — катта ютуқ бўлади.

— Демак, жамоага финалгача етиб бориш вазифаси қўйиляпти, шундайми?
— Йўқ. Биз жамоа олдига фақат энг олий мақсадларни қўямиз ва бу сафар ҳам шундай бўлади. Вазифамиз — финалгача боришгина эмас, балки турнир ғолиби бўлишдир. Биз шунчаки саёҳат қилишга бормаймиз Хитойга. Ҳали “Локомотив” ўз мухлисларини хурсанд қилади.
Аброр Қодиров суҳбатлашди

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 20:05, 27.05.2014.
Ўқилди: 7924 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.