Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Дастлабки ўйинда ютқаздик

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси Уммонга қарши Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтган дастлабки ўртоқлик учрашувида мағлубиятга учради.

Биринчи бўлимда Миржалол Қосимов майдонга бутунлай янгиланган таркибни туширди. Жамоамиз асосини, Одил Аҳмедовни инобатга олмаганда, фақат миллий чемпионатимизда тўп сураётган футболчилардан ташкил топди.

Шунга қарамай, вакилларимиз биринчи бўлимни иккинчиси нисбатан яхшироқ ўтказди. Жамоамиз ташаббусга эга бўлганига қарамай, ҳисобни меҳмонлар стандарт вазиятдан сўнг очишди. Дарвозамизгача 25 метрлар олисликдан белгиланган жарима зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди ва қайтган тўпни Ал-Муҳажрий дарвозага йўллади.

Жамоамиз ушбу ўйинга тайёр эмаслиги кўзга ташланди. Биринчидан, таркиб янги, иккинчидан ўйинга тайёргарлик атиги 3 кун давомида амалга оширилди. Бу ҳолат ўйин давомида яққол кўзга ташланиб турди. Уммон эса ҳимоявий ўйинни қойиллатиб бажарди.

Иккинчи бўлимда жамоамиз ўйинини кучайтириши керак бўлган футболчилар ҳам уммонлик футболчилар қаршисида ожиз қолишди. Битта вазиятда Игорь Сергеев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб, ундан фойдалана олмади. Меҳмонларда ҳам қарши ҳужум пайтида бундай имкониятлар бўлди, бироқ Суюнов ишончли ўйнади.

Ўртоқлик ўйинларида ўйин натижаси катта аҳамиятга эга эмас, унда ёшларни синовдан ўтказиш ва бошқа вазифаларни амалга ошириш муҳимроқ. Бироқ, мағлубият барибир ФИФА рейтингидаги ўрнимизга таъсир қилади, боз устига, у ОЧЛ квоталари таъсир қилганди.

Ўзбекистон ва Уммон терма жамоалари ўртасидаги ўйин 29 май куни "Жар" стадионида ўтказилади. Учрашув соат 19:00да бошланади.

27.05.2014. Олмалиқ. Ўртоқлик учрашуви.
ЎЗБЕКИСТОН – УММОН 0:1 (0:1).
Гол: Ал-Муҳайжрий (20)
Ўзбекистон: Элдор Суюнов, Бобурбек Йўлдошев, Егор Кримец, Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Азим Аҳмедов (Сардор Собирхўжаев 72), Одил Аҳмедов (Фозил Мусаев 55), Жамшид Искандеров (Жасур Ҳасанов 67), Санжар Шоаҳмедов (Игорь Сергеев 55), Иван Нагаев (Навруз Олимов  67), Ҳусниддин Ғофуров (Сардор Рашидов 46).
Уммон: Файз ар-Рашидий, Жобир ал-Авайсий, Али ал-Наҳар, Ҳусайн ал-Халиний, Аҳмад ал-Муҳайрий, Ҳусайн ал-Хадрий, Жума ал-Машарий, Муҳсин ал-Ходлий, Фаҳад ал-Жалбобий, Сами ал-Лаҳсиний.
Бош ҳакам: Владислав Цейтлин

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:56, 27.05.2014.
Ўқилди: 11941 марта.
Фикрлар: 130 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.