«Севилья» сардори Иван Ракитич «Атлетико»га ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда Cadena Copa хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, «Атлетико» Ракитич учун курашда «Барселона» ҳамда «Реал»ни ортда қолдирди. Ракитич клуб билан оғзаки келишувга ҳам эришиб олди.
Аввалроқ «Севилья» жамоа етакчилари билан хайрлашмаслигини айтган эди. Кеча Унаи Эмери билан ҳам шартнома узайтирилди. Ракитичнинг шартномаси эса келаси мавсум охирига қадар амал қилади.













