Москванинг «Локомотив» клуби мухлислар иштирокида мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлади. Унга кўра Александр Самедов жамоанинг энг яхши футболчиси бўлди. Унга 3288 (32%) мухлислар овоз беришди. Иккинчи ўриндаги Ведран Чорлукага 21 фоиз мухлислар овоз беришган. Ҳамюртимиз Виталий Денисов бу борада учинчи бўлди. Витяга мухлисларнинг 12.5 фоизи овоз беришди.