Италия терма жамоаси шифокори Энрико Кастелацци жамоа яримҳимоячиси Риккардо Монтоливонинг ҳолати ҳақида маълумот берди.
"Монтоливонинг катта болдир суяги синган, - дея шифокорнинг сўзларини келтиради Football Italia. - Текширув натижаларини кутяпман, аммо аниқ айтаманки, бунинг учун операция қилиниши керак. Риккардо жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади. Қаттиқ афсусдаман. Тикланиш учун икки ой керак бўлади".