"Челси" яримҳимоячиси Фрэнк Лэмпард MLSнинг "Нью-Йорк Сити" клубига ўтишга рози бўлди, дея хабар беради Mirror.
Футболчи америка жамоасига эркин агент сифатида қўшилади. Маълум бўлишича, Лэмпарднинг маоши ҳафтасига 150 минг фунтни ташкил қилади.
Аввалроқ "Нью-Йорк Сити" "Атлетико" ҳужумчиси Давид Вильяни қўшиб олишга яқин қолгани ҳақида хабар қилинган эди.