Кириш Регистрация
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико 1-0 Жирона
17/05 22:00 Осасуна 1-2 Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
17/05 22:00 Эльче 1-0 Хетафе
17/05 22:00 Леванте 2-0 Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
17/05 22:00 Севилья 0-1 Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо 0-1 Алавес
17/05 23:45 Кальяри 2-1 Торино
17/05 23:45 Сассуоло 2-3 Лечче
17/05 23:45 Удинезе 0-1 Кремонезе
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

Олий лига, 11-тур. "Пахтакор" - "Металлург" (Превью)

Баҳо:
+ | -

6 июнь куни олий лиганинг 11-турида "Пахтакор" "Металлург"ни қабул қилади.

"Металлург" Рустам Мирсодиқов бошчилигида бу мавсумни муваффақиятли бошлай олмаганди. Дастлабки 4 ўйиндаги мағлубиятдан кейин бекободликлар ўзларига келишди ва навбатдаги 6 ўйинда 13 очко тўплашди. Турнир жадвалида эса 6-ўринга кўтарилишди. Аста-секинлик билан таркибни ёшартириб бораётган Мирсодиқов ўйин савиясини аввалгидек сақлаб қолишни уддаламоқда.

Жамоалар сафида ўйинни дисквалификация туфайли ўтказиб юборадиган ўйинчилар йўқ.

Олий лига ўйинларида 32 учрашув ўтказилган. Уларнинг 25тасида "Пахтакор", 3тасида "Металлург" зафар қучган. Яна 4 беллашув дуранг натижа билан якунланган. Жамоамиз 87 бор, бекободликлар 22 марта тўп киритган. Тошкентда ўтган 17 баҳснинг 15тасида "шерлар" устун келган, яна 2 ўйинда дуранг қайд этилган. Охирги бор рақиб 2011 йил "Пахтакор" стадионидан очко билан қайтган. Ўшанда 0:0 ҳисоби кузатилган. Ўтган йилги беллашувларда жамоалар ўз майдонида ғолиб бўлишган. Бекободда 2:0, Тошкентда 5:2 ҳисобларида мезбонлар муваффақиятга эришган.

"Пахтакор" - "Металлург" баҳсига ташриф буюриб, "Соғлом бола йили"га бағишланган "Омадли мухлис" ижтимоий акциясида иштирок этиш ва асосий эсдалик совға сифатида "Матиз" автомобилини ютиб олиш имкониятига эга бўласиз. Шунингдек, бошқа эсдалик совғалари ютуқ сифатида топширилади. Чипталарни харид қилиш билан "Омадли мухлис" ижтимоий акцияси иштирокчисига айланасиз. Чипталарни "Пахтакор" Марказий стадиони кассаларидан харид қиласиз. Чипта нархи 5000 сўм.

"Пахтакор" - "Металлург" учрашуви 6 июнь, жума куни "Пахтакор" Марказий стадионида соат 19:30да бошланади. Мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз. "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг ва совғалар ютиб олинг!
 
«ПАХТАКОР» - «МЕТАЛЛУРГ»
Ҳакамлар: Олим Толибжонов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент), Баҳром Норсафаров (Қарши), Аброр Жўрахонов (Андижон).
Назоратчи: Ғайрат Каримов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Григорий Ртвеладзе.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 11:36, 04.06.2014.
Ўқилди: 4976 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик