20 кун аввал, биринчи лига 10-тур доирасида “Пахтакор” ва “Бунёдкор” фарм-клублари ўзаро куч синашишганди. Ўйин жазирама иссиқда, сунъий майдонда ўтказилгани сабабли иккала жамоа аъзолари анча қийналишган ва учрашувда ҳисоб очилмаганди. Бугун хаво ҳам мўътадил бўлди, ўйин ҳам аъло даражадаги табиий майсада ўтказилди. Иккала томон ҳам очиқ футбол намойиш этди. Лекин бу сафар ҳам ҳисоб очилмади. Одатда бундай ўйинларга “нурсиз дуранг” ибораси қўлланилади. Бироқ бу учрашув жанговар дуранг билан якунланди дейилса, муболаға бўлмайди. Учрашувда ёшлар терма жамоасининг кўплаб аъзолари майдонга тушишгани мутахассислар ҳам эътиборидан четда қолмади. Кичик дербини олимпия терма жамоаси бош мураббийи Шухрат Мақсудов, шунингдек ёшлар терма жамоаси мураббийлари Илҳом Мўминжонов ва Дмитрий Ким бевосита кузатишди.
Икки учрашувдаги ўзаро дуранг иккала жамоани ҳам 4 очкодан маҳрум қилди деб бемалол айтиш мумкин. Сабаби, мусобақа жадвалида “Пахтакор-2” 10 чи, “Бунёдкор-2” эса сўнгги поғонанаи эгаллаб туришибди ва кучли саккизликка кириб, мусобақани кейинги босқичида ҳам иштирок этиш учун имкониятлари анча пасайди.
«Бунёдкор-2» - «Пахтакор-2» - 0:0.
Огоҳлантиришлар: Достон Ҳамдамов (77) – Хожиакбар Ҳайдаров (86)
"Бунёдкор-2": Амир Эргашев, Акромжон Комилов, Нодир Мавлонов, Босит Рахимов, Хуршид Ғиёсов, Дилшод Аҳмадалиев, Достон Ҳамдамов, Турсун Раҳимбердиев, Шахзод Абдурахимов, Забиҳилло Ўринбоев, Сардор Азимов.
Заҳирадан тушганлар: Зарбулло Умаров, Даврон Мамажонов, Жавохир Эсонқулов.
Пахтакор-2: Валижон Раҳимов, Авазхон Исматов, Абдуқодир Ортиқов, Хожиакбар Хайдаров,Адҳамжон Аҳмаджонов, Саиджамол Давлатжонов, Дилмурод Қодиров, Аббосжон Отахонов, Нодирбек Йўлдошев, Ойбек Эркинов, Рамзиддин Тўхтаназаров.
Захирадан тушганлар: Достон Ибрагимов, Мўминхўжа Бурхонов, Мансур Нортўраев, Исломбек Каримов, Улуғбек Боқиев.
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов (Тошкент), Зиёдулло Абдурахмонов, Хаётбек Зулунов (иккаласи Андижон вилоятидан), Олим Абдуворипов (Тошкент).
Назоратчи: Андрей Тамбовцев (Тошкент).
6 июнь. Тошкент. “Бунёдкор” футбол мактаби майдони. 55 томошабин.