Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

«Навбаҳор» - «Насаф» - 0:1. Ўйиндан суўнг мураббийлар фикрлари

Баҳо:
+ | -

Учрашувдан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийилари журналистлар саволларига жавоб қайтаришди.

Рўзиқул Бердиев ("Насаф" жамоаси бош мураббийи): - Учрашув хусусида нима ҳам дейишим мумкин. Охирги пайтларда ҳар икки жамоа тез-тез ўйин ўтказгани учун бугун уларда чарчоқ аломатлари сезилди. Асосий мақсадимиз кейинги босқичга чиқиш эди. Гарчи олдимизга қўйган вазифамизни бажарган бўлсакда, бу хали 1/2 финладамиз дегани эмас. Кураш яна давом этади. Жавоб учрашуви борлигини унутмаслик зарур. Рақиб хусусида тўхталадиган бўлсам, "Навбаҳор" сўнгги 4-5 йилда энг яхши шаклланган жамоа дейишим мумкин. Сўнгги ўйинларимизда улар биз учун ноқулай рақиб эканлигини кўриниб турибди. Ашурматов жамоасида ҳам кўпгина қулай вазиятлар содир этилди. Аммо, омад биз тарафда бўлди ва ғалабага эришдик.

Бахтиёр Ашурматов ("Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи): - "Насаф" кучли жамоа. Бу йилги мавсумда қаршиликлар бир маротаба мағлубиятга учрашди. 4- турда бизга имкониятни бой берганидан буён хали ютқазмаган. Ушбу жамоани енгса бўларди. Уларни ижобий натижалари таркибда кучли мураббий ва футболчилар йиғилганидан далолат беради. Шогирдларим охирги учта ўйинда мағлубиятга учрашганди. Шу сабабли мухлисларимиз олдида жамоа обрўсини кўтаришни мақсад қилгандик. Афсуски тенг курашлар остида кечган ўйинда мағлубиятга учрадик. Биргина хавфли деб бўлмайдиган вазиятдан тўп ўтказиб юбордик. Ўзимиз яратган вазиятлардан эса унумли фойдалана олмадик. Шу сабабли рақибга юқтказдик. Энди жавоб учрашувида бизга қийин бўлиши аниқ. Аслини олганда мураббий сифатида биринчи ўйин меҳмонда ўтказилиши тарафдориман. Сабаби, сафарда ҳимоявий ўйин кўрсатиб, ижобий натижага эришсангиз, уйда осон бўлади. Бугун "Насаф" ҳам ўз майдонида яна биз билан тўқнашув борлигини инобатга олган холда, ҳимоявий ўйин намойиш этди. Чунки улар дуранг натижага эришишса ҳам жавоб ўйинида имкониятлари яхши бўларди. Шунинг учун вазиятлар яратишимиз қийин бўлди. Йигитларга эътирозим йўқ. Улар бор кучлари билан ўйнашди. Қолаверса ўйинга тайёр бўлмаган футболчиларни ҳам ўйинни кучайтириш учун майдонга туширишга мажбур бўлдик. Отабек Валижонов 15 кун, Азим Аҳмедов бир хафтадан буён машғулотларда қатнашишмаган. Шунингдек сўнгги пайтларда таркибдаги йўқотишлар сони ҳам кўпайиб кетганини таъкидлаш лозим. Лекин, аста-секин жарохатланган Мансур Саидов ва Бахтиёр Ёқубовлар ҳам шикастларидан фориғ бўлишмоқда. "Машъал"га қарши беллашувда Шаҳбоз Эркинов ҳам жарохатланганлар сафига қўшилди. Барибир 5-6 та йўқотиш ўз таъсирини ўтказди.

- Рақибнинг ўйини тўғрисида фикрингиз қандай? "Насаф" "фэйр-плэй" қоидаларига амал қилгани йўқ.

- Йўқ, бу борада гапирмоқчи эмасман. Мухлисларимизда ҳакамга эътироз бўлган бўлиши мумкин. Бироқ, буларга тўхталмоқчи эмасман. Тенг курашлар остида кечган ҳаққоний баҳсда "Насаф" биргина вазиятдан фойдаланди ва бугунги ўйинда кучлироқ эканини исботлади. Уларни ғалаба билан табриклашдан бошқа иложимиз йўқ. Ростини айтсам, тезроқ биринчи давра якунланишини кутяпман. Шунда барча футболчиларимиз жарохатларидан қутулишарди. Қайси футболчилар жамоада қолиши ёки кимлар билан мавсумни охиригача етказишимиз ҳам маълум бўлади. Кўплаб саволларга давралар оралиғида ойдинлик киритиб оламиз. Таркибни кучайтириш режамда бор. Лекин, агарда раҳбарият олдимизга аниқ бир ўринни эгаллаши вазифасини қўйиб, жамоадаги ҳолат яхши бўлса, ўйлайманки жамоани ҳеч ким тарк этмайди.

- "Бунёдкор", "Пахтакор" ва бугун "Насаф"га қарши ўйинларда жамоа дарвозабонлари оддий холатларда гол ўтказиб юборишмоқда. Уларга эътирозингиз борми?

- Кимнидир айбламоқчи эмасман. Айбни ўзимдан излайман. Дарвозабонлар билан ишлайдиган мураббийимиз бор. Бу масала бўйича мураббийлар штаби хатолар устида ишлаймиз. Ишончим комилки, қийин вазиятдан чиқиб, мухлислар хурматини қозонамиз.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 08:12, 11.06.2014.
Ўқилди: 7309 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.