Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Мундиал ва биз

Баҳо:
+6 | -

«Бизга ғалаба қозониш эмас, курашиш буюрилган»
(Умар Мухтор)

...Тошкентдаги «Пахтакор» стадиони мухлислар билан гавжум. Яқин қўшнимиз Қозоғистон терма жамоаси ташриф буюрган. Аввалдан, ушбу икки юрт футболи ўзаро рақобат қилиб келган, «Пахтакор» ва «Қайрат» ўртасидаги қарама-қаршилик бутун Марказий Осиё эътиборини жалб қилган.

Бу сафар эса, энди терма жамоалар миқёсидаги илк расмий тўқнашувлардан бири. Биринчи даврадаги дурангдан кейин, Тошкентда вакилларимиз йирик ҳисобда ғалаба қозондилар. Янги мураббийи Убережа Вега да Сильва терма жамоамизга ҳужумкорликни қайтара олди, қозоқ дарвозабони ўз дарвозасидан жавобсиз тўртта тўп олиб чиқишга мажбур бўлди. Ҳамма хурсанд.

...Бугун эса меҳмонимиз Жаҳон чемпионати йўлланмасини муддатидан олдин қўлга киритган Хитой терма жамоаси. Рақиб деярли иккинчи таркиб билан келган бўлса-да, қаттиқ қаршилик кўрсатди. Ягона ғалаба тўпи энг сўнгги дақиқаларда, ўша даврнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири Николай Ширшовнинг ўзига хос зарбасидан сўнг киритилди. Худди шу пайт, адашибми, атайлабми, стадион сухандони Уммон параллел ўйинда БАА устидан ғалаба қозонаётганини эълон қилди. Бу қувончни бир неча баробар кўпайтириб юборди, чунки агар БАА очко ололмайдиган бўлса, гуруҳдаги 2-ўрин бизга тегарди ва Ўзбекистон плей-оффда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритарди. Интернет деганлари ҳали урф эмас, бутун стадион сухандоннинг хушхабарини бир-бирига айтиб бераётган, қизиғи, ҳеч ким «мен ҳам эшитдим-ку» демас, шериги гапини тугатибоқ, айнан ўша хабарни унга қайтарарди. Ҳали олдинда Эрон, ундан уёғига Ирландия ёки Голландия тургани ҳақида ҳеч ким ўйлаб ҳам ўтирмас, «Пахтакор» бўйлаб мундиал шукуҳи айланарди. 

...Бугун ютсак бўлдими? Ҳали 4-босқичда бирорта ҳам ғалабага эришмаган терма жамоа ишқибози учун бу вазифа жуда осон туюлар, албатта, Кувайтни ютишимизга ҳеч ким шубҳа қилмасди. Қаёқда! Араблар ўта совуққонлик билан ҳимояландилар, бунинг устига икки марта хатоларимиздан фойдаландилар 0:2. Энди нима бўлади? Эҳ-ҳе, жуда кўп остоналардан индамай қайтган мухлис барибир ҳар бир мағлубиятнинг оқибатига бардошсиз, деб ўйлайди ўзини. Хайриятки, ҳеч ким курашни тўхтатмади. Аввалига Гейнрихнинг саъй-ҳаракатлари, кейин эса, Шацких ва Солиевларнинг голлари туфайли ғалаба қозондик...

Бу онларни унутиш қийин. Биз курашни давом эттирамиз. Кўчалар, хиёбонлар, метролар ўзбек байроқлари билан тўлди, шаҳар футбол билан нафас олди, минглаб мурғаклар Ватан ва Мундиал ўртасидаги боғлиқликни ҳис қилдилар... 

Вақт ўтди, энди интернет-у алоқа воситалари ривожланиб кетган. Лекин ҳеч бўлмаса оз дақиқалик қувончга ҳақ қозонганимиз туфайлими, билмадим, Қатар дарвозасига бешинчи гол урилгач, «Бунёдкор» стадиони ларзага келганди. Кимдур Корея билан Эрон дуранг ўйнаяптийкан, деб юборди. Ростанми? Қаердан эшитдингиз? Билмадим, анови ерда шунақа дейишди. Ким айтди? Бизни бу ҳисоб қониқтирадими энди? Бошқа гол уришимиз шарт эмасми? Умрида бир бирини кўрмаганлар энди қучоқлашар, футболни совуққонлик билан онлайн транслация қилиб туриши керак бўлган медиа трибунада ҳамма бир бирини устига чиққан. На журналист, на бир котиб қолганди, ҳамма мухлисга айланган, бир бирини табрикларди. 

Машҳур бир фильм бор... Бош ролларда Жим Керри ва Кейт Уинслетлар суратга тушганлар. Фантастик сюжет. Нимаймуш, қанақадир фирма инсонларнинг хотирасини тозалаш билан шуғулланади - шартнома эвазига ҳар кимнинг миясидан ёмон хотираларни чиқариб ташлайди. Кимнидир, ниманидир унутмоқчимисиз, марҳамат. Кучли севги, можаро ва жуда оғриқли ажралишдан кейин бир бирини унутишни ният қилган икки ёш бир биридан бехабар ҳолда ўша фирмага мурожаат қилишган ва тозаланиб олишган. Энди уларнинг хотираларида бир бири билан боғлиқ хотиралар йўқ - улар нотаниш, хуллас.

Бир кун улар қайта учрашадилар. Қайта бир бирларини севиб қоладилар. Ширин туйғулар қайта бошланади. Қайта бахтли бўладилар. Аммо ёмон кунлардан бирида улар хабар топадиларки, аслида улар илгари ҳам бирга бўлишган, оқибати яхши бўлмаган... Қийин танлов, тўғрими? Нима қиламиз? Бугунги бахтни сақлашга уриниб, келажакдаги кўнгилсизликларга ўзимизни тутиб беришимиз керакми? Улар шундай саволни бир бирларига, асосийси ўзларига берадилар. Бир бирларига узоқ тикилиб турадилар-да, жавоб топадилар:

- Ҳа! Яна бирга бўламиз. Қачондир ғам чекамизми? Майли, бугунги бахтимиз бунга арзийди...

Нима десам экан, ўша ҳолатга тушмай туриб, қаҳрамонларнинг ичига кириш қийин. Қарор бериш ҳам. Лекин биласизми, биз ҳар тўрт йилда шунақа аҳволга тушамиз, анавинақа аппарат ҳали ясалмаган бўлса-да, беихтиёр, саралаш машмашаларини унутишга, бундан буён терма жамоамизга мухлислик қилмасликка онт ичгандек бўламиз гўё...

Вақт ўтади, севимли ёримиз қайтадан ўз бўйини кўрсата бошлайди, қуръалар ташланади, Терма Жамоамиз саралаш баҳсларига тайёрланишни бошлайди. Янги футболчилар, янги рақиблар, эски мақсад... Ҳаммамиз ўша фильмдаги ёшларнинг ҳолига тушамиз. Билиб туриб қайтадан ошиқ ҳолатига тушамиз. Умид, интизорлик, ишонч, ҳисоб-китоб, орқасидан яна ўша аламлар келишини билсак-да! Менимча, юқорида тилга олганимиз қувончли лаҳзалар бунга арзийди.
Финал босқичига чиқа олмаётган бўлсак-да, биз Жаҳон чемпионатида қатнашмоқдамиз. Турли босқичларда курашдан чиқиб кетаётган бўлсак-да! Бу ерга эса, биз бир кун албатта келамиз. Албатта. 

Ҳозирча эса, ёқимли иштаҳа! 

Қаҳрамон АСЛАНОВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:59, 12.06.2014.
Ўқилди: 6846 марта.
Фикрлар: 36 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.