Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Александр Мочинов: «Оқ-тепа» жамоаси ва унинг раҳбариятидан бутун умр миннатдорман!»

Баҳо:
+ | -

Ўз хоҳишига кўра истеъфога чиққан мураббий Александр Мочинов хайрлашув олдидан сайтимизга қисқача интервью берди.

— “Оқ-тепа” клуби раҳбариятига, хусусан, Ғанишер ака Шоғуломовга ўз миннатдорчилигимни билдираман! Айнан шу инсон сабабли мураббийлик фаолиятимни бошладим. Шу инсоннинг ишончи ўзимга бўлган ишончни ортишига хизмат қилди. Ростини айтаман, ўзбек футболида миллионлар ўйинининг ашаддий мухлиси бўлган бундай фидойилар кам. Қисқаси, "Оқ-тепа" жамоаси ва унинг раҳбариятидан бутун умр миннатдорман! Бу ерда ўтган ҳаётимни ҳар доим эслаб юраман.

Истеъфога чиқишимга айнан битта сабабни келтира олмайман. Шунчаки, ўз хоҳишим билан истеъфога чиқдим. Бундай ҳолатлар дунё футболида учраб туради. Ҳозир амалга оширган ишларимни таҳлил қилмоқчиман. Клуб раҳбарияти билан орамизда ҳеч қандай тушунмовчилик ёки келишмовчилик бўлгани йўқ. Ғанишер ака жамоада қолишимни кўп марта сўради. Футболчилар ҳам кетишимга норозилик билдиришди. Чунки жамоа олдига олий лигага чиқиш вазифаси қўйилган. Аммо мен ўзим учун сўнгги қарорни қабул қилиб бўлгандим.

Манба: www.oq-tepa.uz
Киритилди: 14:24, 14.06.2014.
Ўқилди: 3827 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8249]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5964]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2774]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2564]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2061]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [1880]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1728]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1710]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1676]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [1650]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик