Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Игорь Шквирин: «Наманганликларни ажойиб ўйингоҳ билан табриклайман»

Баҳо:
+ | -

«Навбаҳор” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги учрашув якунлангач, ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Одатга кўра дастлаб ОАВ вакилларининг саволларига меҳмонлар устози Игорь Шквирин жавоб қайтарди:

— Биринчи навбатда бундай ажойиб ўйингоҳ билан Наманган вилояти аҳлини жамоамиз аъзолари номидан табриклайман. Ўйин хусусида тўхаталадиган бўлсам, биринчи бўлимда ташаббусга эришдик десак ҳам бўлади. Шундай бўлсада, иккита қарши ҳужум барчасини ўзгартириб юборди. Айнан шу сабабли дастлабки бўлимда 1:2 ҳисобида имкониятни бой бердик. Танаффус пайтида Шакер Зуаги ўзини ноқулай ҳис қилганлиги боис уни алмаштиришга мажбур бўлдик. Баҳснинг иккинчи қисмида эса учинчи голни ҳам ўтказиб юбордик. “Навбаҳор”ни ушбу ғалаба билан табриклайман. Наманганга неча марта келган бўлсам, мухлисларни доимо жамоани қизғин қўллашига ва ўйингоҳни ишқибозлар билан тўлишига гувоҳ бўлганман. Бундай шароитда ўйнаш футболчиларга қўшимча куч бағишлайди. Биринчи бўлимда тўпни кўпроқ назорат қилганлигимиз учун танаффусдан кейин чарчоқ аломатлари сезилиб қолди. Июнь ойида уч-тўрт кун оралиғида ўйин ўтказиш ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Кубокдаги иштирокимиз боис тақвим зич бўлмоқда. Бундай шароитда захира ўриндиғи узунлиги фойда бериши мумкин. Мисол учун “Локомотив” билан жамоамизни солиштирганда бу борада фарқ бор. Айнан шу сабабли асосий юк 13-14 нафар футболчининг чекига тушмоқда. Оғир ўйинлардан кейин тикланиш жуда қийин. Бугун ҳам бундан мустасно бўлмади. Қолаверса, ҳаво дим бўлганлиги ҳам толиқишни келтириб чиқарди.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 09:57, 15.06.2014.
Ўқилди: 3578 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.