Италия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Алессандро Дель Пьеро фикрича, италияликлар ЖЧ-2014 гуруҳ босқичида Англия устидан қозонилган ғалабага (2:1) тўла ҳақли эдилар.
"Ўйин жуда яхши бўлди. Италия ғалабага ҳақли эди ва Англиядай кучли рақибни енггани учун ўйинидан рози бўлиши керак. Ходжсон шогирдлари ҳам менга ёқди", - дея Дль Пьеронинг сўзларини келтиради Sky.