Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Грэм МакЭри: "Равшан Эрматов - жаҳон чемпионатининг энг яхши ҳаками"

Баҳо:
+3 | -

Sbnation.com сайти раҳбари Грэм МакЭри ЖЧ-2014 гуруҳ босқичида Швейцария ва Эквадор терма жамоаси ўйинини шарҳлар экан, ўйинни бошқариб борган Ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов ҳақида илиқ сўзлар билдириб ўтди.

"Аксарият ҳакамлар Швейцарияга драматик ғалаба имкониятини бермаган бўлар эди. Раҳмат, Равшан Эрматов!", деб ёзилади мақолага илова қилинган фотосурат шарҳида.

"Пьесада қаҳрамонлар бўлгани сингари, Сеферович урган голнинг ҳам қаҳрамонлари бор: Беҳрами ва Родригеслар голга катта ҳисса қўшишди. Швейцарияликларга, айтиш мумкинки, шу кунгача биз Бразилияда кўрган энг яхши ҳакамлик намунаси ҳам ёрдам берди.

Беҳрами Круэзо томонидан йиқитилган вазиятда ўзбек ҳаками Равшан Эрматов майдон марказида аниқ фолни кўрди ва ҳуштагини кўтарди, уни чалишдан олдин Беҳрамининг ўзини ўнглаб олишини кутди. Бу устунлик қоидасининг қўлланиши эди ва у ажойиб бажарилди.

Агар бу вазиятда жарима тўпи белгиланганда ҳимоячилар ортга қайтган бўлар эдилар ва ўйин дуранг натижа билан тугаши мумкин эди.

Беҳрами ўрнидан турди ва давом этди, ҳакам ҳуштагини туширди ва Швейцария ғалаба қозонди. Беҳрамининг олдида ҳам танлаш учун узоқ вақт бор эди, аммо Эрматов қарор чиқаришдан аввал унинг ўйинни давом эттириш-эттирмаслигини кутди. Бу жуда ақлли ва савияли ҳакамлик эди. Бу бизга жаҳон чемпионатининг энг яхши вазиятларидан бирига гувоҳ бўлишимизга ёрдам берди.

Мусобақанинг энг биринчи учрашувидаги расво ҳакамликдан сўнг, ҳакамларнинг ўйинга яхши томонлама таъсир қилганини кўриш жуда ёқимли.

Швейцария ғалабага лойиқ эди, аммо бу Равшан Эрматовнинг тезкор фикрлаши эвазига қўлга киритилди, деб айтишимиз мумкин. Сиз эса, у қандай ҳакам бўлди, дейишингиз мумкин", - деб ёзади Грэм МакЭри.

Манба: www.sbnation.com
Киритилди: 11:28, 16.06.2014.
Ўқилди: 20724 марта.
Фикрлар: 37 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.