Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

ЖЧ-2014. Осиё жамоаси дастлабки очкони қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

ЖЧ-2014да илк дуранг натижа қайд этилди. Мазкур мундиалнинг сермаҳсул кечаётган бошқа ўйинлари билан солиштирганда, Нигерия-Эрон ўйини бироз эҳтиёткорона кечди, деб айта оламиз. Бу ўйиннинг аҳамияти жуда юқори эди. Боиси, ютқазган жамоа гуруҳда 2-ўрин учун курашдан чиқиб кетарди (Аргентина гуруҳ ғолибига айланса керак).

Нигерия ҳудудий устунликка эга бўлди, аммо Эрон тартибли ҳимояланди. Тўп африкаликлар ҳужумчилари — Аҳмад Муса, Эммануэль Эменике ва Виктор Мозес томон кўп ҳам етиб боравермади. Етиб борган пайтда ҳам улар дарвоза томон хавф сола олишмади. ЦСКА ҳужумчиси Муса танаффусгача 2та имкониятга эга бўлди. Унинг дастлабки зарбасини ҳимоячилар, иккинчисини эса дарвозабон қайтарди.

Карлос Кейруш шогирдлари ҳам ҳисобни очишлари мумкин эди. Бурчакдан етказилган тўпдан сўнг Ризо Қучаннажод бош билан зарба берди, бироқ Винсент Эньеама ўз жамоасини қутқариб қолди.

Иккинчи бўлимда хавфли вазиятлар сони янада камади. Нигерия бош мураббийи майдонга Питер Одемвингиени тушириши ўйинни жонлантирдию, аммо рақиб дарвозаси барибир ишғол қилинмади. Натижада мухлислар гол кўришмади.

ЖЧ-2014. "F" ГУРУҲИ
ЭРОН – НИГЕРИЯ 0:0
Эрон: Ҳақиқий, Мунтазорий, Ҳуссайний, Содиқий, Пўлодий, Некуном, Ҳожисафий, Ҳайдарий (Шожаий 89), Дежага (Жаҳонбахш 78), Теймурян, Қучоннажод.
Нигерия: Эньема, Эмброуз, Ошанива, Обоабона (Йобо, 29), Омеруо, Азиз (Одемвинги, 69), Оби Микел, Онази, Муса, Мозес (Ш. Амеоби, 52), Эменике.
Огоҳлантиришлар: Теймурян (75).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:20, 17.06.2014.
Ўқилди: 4651 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8307]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6012]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2802]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2603]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2077]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2012]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [1830]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1750]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1726]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1703]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик