Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Шахмат: Жавоҳир ва Исломбек Синдоровлар — икки карра жаҳон чемпиони!

Баҳо:
+ | -

13 – 17 июнь кунлари Грециянинг Кавала шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда иштирок этган ёш шахматчиларимиз Жавоҳир ва Исломбек Синдоровларнинг ҳар иккиси ҳам ҳар иккала йўналиш бўйича барча рақибларини доғда қолдириб, икки карра жаҳон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлишди.

7 ёшгача ўғил болалар ўртасида рапид мусобақасида баҳсларни 19-рақамли иштирокчи сифатида бошлаган Исломбек 9 партиянинг барчасида ғалаба қозониб, 2-ўринни эгаллаган шахматчини нақ 2,5 очко ортда қолдирди! 9 ёшли болалар мусобақасида иштирок этган акаси Жавоҳир мағлубиятга учрамади: 7 ғалаба, 2 дуранг. Блиц мусобақасида ака-укаларнинг иккаласи ҳам бир хил — 8 очкодан жамғариб олтин медалга сазовор бўлишди. Дурангни ёқтирмайдиган чемпион — Исломбек 8 ўйинда ғалаба қозониб, 1 ўйинда мағлубиятга учраган бўлса, Жавоҳир рапиддаги сингари блиц баҳсларида ҳам 7 ғалаба ва 2 дуранг билан шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Сергели туманидаги “Спорт. Дўстлик. Ғалаба” шахмат мактаби тарбияланувчилари бўлган ушбу иқтидорли шахматчиларимизни, уларнинг ота-онасини, бобоси Республика шахмат федерацияси раиси ўринбосари Комил Синдоровни, биринчи мураббийлари Сабоҳат ва Сирожиддин Зайниддиновларни бу улкан муваффақият билан қутлаймиз!

Жавоҳир ва Исломбек яқинда бошланадиган Осиё чемпионатида ҳам мамлакатимиз байроғини баланд кўтаришларига тилакдошмиз.

Ҳусан Нишонов

Манба: sports.uz
Киритилди: 10:33, 18.06.2014.
Ўқилди: 5165 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [4190]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [4060]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3577]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3233]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2892]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2883]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2795]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2588]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2542]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2286]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик