Жаҳон чемпионати Н гуруҳи, 2 турда Жазоир терма жамоаси қитъадошларимиз Жанубий Корея терма жамоасига қарши майдонга чиқди ва 4-2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Айтиш мумкинки, биринчи бўлимда Жанубий Корея ўта суст ҳаракат қилди ва бунинг натижасида биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ўз дарвозаларидан учта тўп олиб чиқишди. Шунингдек, ушбу бўлимда кореяликларнинг Жазоир дарвозасига бирор марта ҳам зарба беролмаганларининг ўзи, ушбу бўлимдаги уларнинг ўйини ҳақида хулоса қилишга имкон беради. Жазоир терма жамоаси эса биринчи бўлим бошиданоқ фаол ҳаракатлар билан кореялик ҳимоячиларни шошириб қўйди. Ўйиндаги ҳисоб 26 дақиқада Сулаймоний томонидан очилди. Икки ҳимочи қуршовида тўпни қабул қилиб олган Сулаймоний, ҳимоячилар ва дарвозабонни ожиз қолдирди. 0-1!
Орадан икки дақиқа ўтгач эса бурчакдан оширилган тўпга ҳаммдан баланд сакраган Аллиш ҳисобни 0-2 кўринишига келтирди.
Жазоирнинг учинчи голида ҳам биринчи гол муаллифи Сулаймоний фаол ҳаракат қилиб, ҳимоячиларни алдаб ўтди ва 18 рақамдаги футболчи Жабуга оширди у эса ҳеч иккиланмасдан дарвозани ишғол қилди.
Иккинчи бўлимни Жанубий Корея анча фаол бошлади ва Сон Хин мин бир нечта қулай имкониятлардан фойдалана олмади. 50 дақиқада Хин Мин барибир ўз ниятига етди. Марказдан ошириб берилган тўпни қайтаришда жазоирликлар сардори Бугерра хатога йўл қўйди ва тўп Сон Хин Мингга келиб тушди. Сон эса қийинчиликсиз тўпни дарвозабоннинг оёқлари орасидан дарвозани ишғол қилди.
Ўтказиб юборилган голдан сўнг Жазоир бирин-кетин ҳужумлар уюштириди. Ана шундай ҳужумларнинг бирида 62 дақиқада майдон марказига яқин жойдан Фегули футболчиларни алдаб ўтиб Браимийга оширди ва Браимий жарима майдончаси ичидан икки ҳимоячини алдаб дарвозабоннинг оёқлари орасидан дарвозага аниқ йўллади ва Сон Хин Миннинг голига муносиб жавоб қайтарди. 1-4!
Ўтказиб юборилган тўртта годан сўнг ҳам "Осиё йўлбарслари" таслим бўлишни хоҳлашмади ва олға интилишди. Ҳаракатлар ўз фойдасини берди ва 72 дақиқада Жазоир жарима майдончасида юзага келган пала-партишликдан Ку Чжа Чхоль унумли фойдаланиб ҳисобни 2-4 кўринишига олиб келди.
Шундан сўнг, кореяликлар ҳар қанча уринишмасин Жазоир дарвозасига гол кирита олишмади. Ўйин 2-4 ҳисобида Жазоир ойдасига ҳал бўлди.
Ушбу натижадан сўнг Жазоир уч очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринга кўтарилиб олди ва сўнгги турда бир очко эгаси Россияга қарши баҳс олиб боради. Гуруҳнинг муддатидан аввал нимчорак масаласини ҳал қилган аъзоси Бельгия эса, бир очко эгаси Жануби Кореянҳ билан куч синашади. Бундан кўриниб турибдики, 3 турда гуруҳдаги сўнгги йўлланма тақдири Жазоир - Россия ўйинига боғлиқ. Капелло шогирдалари кейинга босқичга чиқишни хоҳлашса Жазоирни ҳар қандай ҳисобда мағлуб этишлари шарт, Жазоирга эса дуранг ҳам кифоя қилади. Россия ғалаба ҳозонган тақдирда ҳам, улар ЖАнубий Кореянинг Бельгияга мағлуб бўлишини кутишдан ўзга чораси йўқ. Агар Жанубий Корея Бельгия дарвозасига Россия Жазоирга урадиган голдан кўпроқ гол урадиган бўлса, унда Жазоир ва Россия уйга кетиш учун чипта буюртма беришга мажбур бўлади.
ЖЧ-2014, "Н" ГУРУҲИ, 2-ТУР
ЖАНУБИЙ КОРЕЯ - ЖАЗОИР 2-4 (0-3)
Голлар: 0:1 – 26 Сулейманий, 0:2 – 28 Аллиш, 0:3 – 38 Джабу, 1:3 – 50 Сон Хин Мин, 1:4 – 62 Браимий, 2:4 – 72 Ку Чжа Чхоль.
Жанубий Корея: Чон Сон Рен, Ли Юн, Ким Ен Гвон, Юн Сук Ен, Хон Жон Хо, Ан Гук Ен, Гу Чжа Чхоль, Ки Сон Ен, Ли Чун Юн, Пак Чу Юн, Сон Хин Мин.
Жазоир: Мболи, Манди, Месба, Аллиш, Меджани, Жабу, Браимий, Бугерра, Бенталеб, Фегулий, Сулаймоний
Огоҳлантиришлар: Ли Юн (54), Бугерра (67), Ан Гук Ён (69).